Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарори

/
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:
1-Қорақалпоғистон сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй.
Сайловчилар сони – 1 188 763 киши.
Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.
2-Андижон сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 32-уй.
Сайловчилар сони – 1 984 247 киши.
Андижон вилояти чегараси доирасида.
3-Бухоро сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 3-уй.
Сайловчилар сони – 1 265 163 киши.
Бухоро вилояти чегараси доирасида.
4-Жиззах сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Республика Маънавият тарғибот маркази Жиззах вилояти бўлими биноси, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳкўчаси, 70-уй.
Сайловчилар сони – 844 309 киши.
Жиззах вилояти чегараси доирасида.
5-Навоий сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Фарҳод” маданият саройи биноси, Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳкўчаси, 58-уй.
Сайловчилар сони – 641 380 киши.
Навоий вилояти чегараси доирасида.
6-Наманган сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй.
Сайловчилар сони – 1 771 067 киши.
Наманган вилояти чегараси доирасида.
7-Самарқанд сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй.
Сайловчилар сони – 2 373 738 киши.
Самарқанд вилояти чегараси доирасида.
8-Сирдарё сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй.
Сайловчилар сони – 529 810 киши.
Сирдарё вилояти чегараси доирасида.
9-Сурхондарё сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-«В» уй.
Сайловчилар сони – 1 581 214 киши.
Сурхондарё вилояти чегараси доирасида.
10-Тошкент вилояти сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент вилояти молия бошқармаси биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 17-уй.
Сайловчилар сони – 1 943 289 киши.
Тошкент вилояти чегараси доирасида.
11-Фарғона сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.
Сайловчилар сони – 2 417 891 киши.
Фарғона вилояти чегараси доирасида.
12-Хоразм сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Баркамол авлод” болалар маркази биноси, Урганч шаҳри, ўафур ўулом кўчаси, 1-уй.
Сайловчилар сони – 1 167 263 киши.
Хоразм вилояти чегараси доирасида.
13-Қашқадарё сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.
Сайловчилар сони – 1 984 042 киши.
Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.
14-Тошкент шаҳар сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш департаменти биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй.
Сайловчилар сони – 1 742 833 киши.
Тошкент шаҳри чегараси доирасида.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.
Марказий сайлов комиссияси Раиси              М.Абдусаломов
Тошкент шаҳри,
2016 йил 15 сентябрь

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Хотира — муқаддас туйғу. Бу фазилат инсоннинг маънавий қиёфасини белгилайди.
01 янв 1970
Миллатнинг барҳаётлиги, келажаги, маънавий-ахлоқий мавқеи унинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ уйғоқ хотираси, улуғ аждодлари қолдирган илмий-маънавий м...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП депутатлик гуруҳи аъзолари турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда....
01 янв 1970
Маълумотларга кўра, 2018 йилда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларида 2262 киши ҳалок бўлган, 8458 киши жароҳатланган....