МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА

/
15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.
Мажлисда шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани таъкидланди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.
Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ЎзА

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Меҳнат шартномасида иш вақтимиз соат 9:00 дан 18:00 гача деб белгиланган бўлса ҳам, айрим ҳолларда ташкилотимизда кечгача қолиб кетамиз.ли вафот эт...
01 янв 1970
Коллежда бирга ўқийдиган ўртоғимнинг исми Муҳаммадумар.
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз....
01 янв 1970
Кейинги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократик асосда ислоҳ этиш ва эркинлаштириш борасида кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилди....