Байрам сайли

/
Бухоро шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб байрам сайли ўтказилди.
Бухоро вилоят партия кенгаши, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини, “Тўқимачи” деҳқон бозори ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир миллий қадрият, анъаналаримизни тарғиб этиш, фуқароларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтириш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилди. Байрам сайлини Бухоро шаҳар партия кенгаши раиси Дилшод Бозоров очиб берди.
Ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўз сўзида истиқлол туфайли миллий ўзлигимиз қайта тикланиб, анъаналаримиз қадр топганини таъкидладилар. Зеро, ўзлигини англаган халқ фарзандларининг руҳияти юксак, ғурури баланд, кучли, билимли бўлиб камол топишининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Сайлда миллий спорт ўйинлари, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, беллашувлар барчага завқ-шавқ, кўтаринки кайфият, байрамона шукуҳ бағишлади. Жаҳонгир полвон бошчилигидаги “Бухоро дорбозлари” жамоаси жуда қизиқарли ўйинлар кўрсатди.
Ёшларнинг шахмат ва шашка ўйинида дона суришларини мухлислар ҳаяжон билан кузатишди. Волейбол, баскетбол спорт ўйинларида нафақат маҳалла ёшлари, балки фаоллар ҳам иштирок этишди.
— Партиянинг кўмаги билан ташкил этилган ушбу сайл маҳалла ёшлари ва фаолларининг иқтидорини кўрсатиши учун яна бир имкон яратди, — дейди “Тўқимачи” МФЙ раиси Нусратилло Исматов. — Сайлда болалар майдончаси ҳам ташкил этилгани ота-оналар ва болажонларни қувонтирди.
Сайл давомида умидли спортчилар, ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва спортсеварлар ҳамкор ташкилотлар томонидан медаллар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишларга мос равишда мансабдор шахслар, депутатлардан тортиб, оддий...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи била...
01 янв 1970
Кейинги йилларда республикамизнинг қайси бир вилоятига борманг, истиқлол туфайли юз берган катта ўзгаришларнинг гувоҳи бўласиз....
01 янв 1970
Маълумотларга кўра, 2018 йилда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларида 2262 киши ҳалок бўлган, 8458 киши жароҳатланган....