Эзгу мақсадлар йўлида

/
Истиқлол йилларида халқимиз эришган ютуқлар ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида чуқур из қолдирди. Буни давлатимиз раҳбарининг яқинда чоп этилган “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли китобларида ифода этилган фикрлар, ҳаёт ҳақиқатларини акс эттирувчи далиллар мисолида англаш, ҳис этиш мумкин. Кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган мазкур асарлар айни пайтда аҳоли, айниқса, ёшлар томонидан чуқур ўрганилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида ташкил этилган ўқув-семинари ҳам ушбу янги рисолалар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва вилоят партия кенгашлари фаоллари, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси ижодий жамоаси иштирок этди.
Қайд этилганидек, мазкур китоблардан шу йил 30 июнь – 1 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувларда Юртбошимиз томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, самимий суҳбатлар ўрин олган. Уларда билдирилган фикрлар ўз мазмун-моҳиятига кўра нафақат Сурхон ва Қашқа воҳалари, балки бутун мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни, обод ва фаровон ҳаётни янада мустаҳкамлаш ва қадрига етиш, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни чуқурлаштириш, бунёдкорлик ишларини янги босқичга кўтариш, ёшларимизни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш каби ўта муҳим ва долзарб масалаларни мужассам этган.
Айниқса, мустабид тузум даврида асосан пахта хомашёси етиштириш билан чекланган бу воҳаларда бугунги кунда замонавий технологиялар билан жиҳозланган йирик саноат корхоналари, коммуникация тармоқлари фаолият кўрсатаётгани, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланиб, қишлоқ ва шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгариб, одамларнинг турмуш даражаси, онгу тафаккури, дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётгани ва бундай ютуқлар замирида мужассам бўлган омиллар ҳақида теран фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
Қолаверса, ушбу китобларда қадрият ва анъаналари, табиати бир-бирига жуда ўхшаш бўлган икки вилоятнинг меҳнаткаш халқи, мард ва олижаноб инсонлари ҳақида илиқ фикрлар билдирилиб, мустақиллик йилларида Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари таҳлил этилган.
Семинарда ушбу рисолалар ўз мазмун-моҳиятига кўра истиқлол йилларида мамлакатимиз қандай оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлни босиб ўтгани, мустақиллик ҳар бир вилоятимиз, шаҳримиз ва қишлоғимиз, ҳар бир юртдошимиз ҳаётида буюк ўзгаришларга асос ва замин бўлаётганини чуқур англашга хизмат қилиши ва ана шу бебаҳо неъматни қадрлаб, уни ҳимоя қилиб яшашга даъват этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда, учрашув ва мулоқотларда мазкур китобларда мужассам этилган фикр ва ғояларни кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларга етказиш муҳим эканлиги ҳамда ушбу жараёнда партия депутатлари ва фаоллари ташаббускорлик кўрсатиши зарурлиги қайд этилди.
Илёс САХАТОВ,
«Adolat» мухбири 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги республикамизда кенг нишонлан...
01 янв 1970
Онам билан аёллар учун кийим-кечаклар тикиб, бозорга чиқармоқчимиз. Ўзимиз яшаётган турар жойда фаолиятни амалга оширсак бўладими?...
01 янв 1970
Ипотека кредити асосида уй сотиб олиш тартиби қандай эканлигини тушунтириб берсангиз?...
01 янв 1970
Мактабимизда ўқувчилардан ҳам, ўқитувчилардан ҳам таъмир учун пул йиғишмоқда. 1200 нафар ўқувчининг ҳар бири 15 000 сўмдан бериши керак экан, устоз...