Мен “Адолат”га аъзоман

/
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ёш авлод тарбиясига боғлиқ ислоҳотлар, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурининг қабул қилиниши, таълим соҳасида қилинган бунёдкорлик ва фидокорона меҳнатлар бугун ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистон ёшлари дунёнинг ривожланган давлатларидаги тенгдошлари билан бемалол баҳслаша оладиган, мамлакатимиз байроғини баланд кўтариб, юрт ғурурини ҳимоя қиладиган ҳақиқий келажак эгалари бўлиб улғаймоқда.
Ҳар бир ёш авлод қалбида куртак ёзган истеъдод ғунчаларининг гул очиб, баланд парвозларга қанот ёзиши учун юртимизда барча имконият эшиклари очиқ.
Мана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзларининг Ватан олдидаги фарзандлик бурчларини теран ҳис этган юртимиз ёшлари бугунги кунда илм-фан, спорт, маданият ва адабиёт каби ҳаётнинг турли соҳаларида юксак ғалабаларга эришиб келмоқда.
Энг аввало, яратилган бебаҳо имкониятлар, аниқ мақсад йўлидаги изланиш ва тинимсиз меҳнатлар ҳар бир инсон боласини бахту саодатга йўлига етаклаши аниқ.
 Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгач, ёшларни ҳар томонлама етук, меҳнатсевар ва фидойи, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Юртимиз таълим даргоҳлари йилдан-йилга замонавий архитектура кўринишига эга бўлиш бирга, дунё стандартлари даражасидаги асбоб-анжомлар билан таъминланаётир. Барча талабларга жавоб берадиган ахборот-ресурс марказлари ўқувчи ва талабаларнинг энг севимли масканига айланган. Интернет, компьютердан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкам эгаллаганимиз билим олиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ёшлар тарбияси, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, интеллектуал қобилиятга эга, инновацион фикрлайдиган ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси диққат марказида эканлиги биз, ёшларни бефарқ қолдирмайди, албатта.
Мен ҳам “Ёш адолатчилар” қанотининг турли тадбир ва семинарларида иштирок этиб, ўз истаги билан партия сафига қўшилган кўп сонли иқтидорли талабалардан бириман ва бундан доимо ғурурланаман.
Ўтган йиллар давомида ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигим, илм-фанни чуқур эгаллаш йўлидаги изланишларим туфайли Беруний номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлдим.
Ўқиш билан биргаликда партия ҳаётига доир фикр ва мулоҳазаларим акс этган мақолаларим республика ва маҳаллий ОАВда ҳам чиқиб турибди.
Партиямизнинг Нукус шаҳар кенгаши фаоллари мени 2014 йилда тадбирлардаги фаол иштироким, ёшлар ўртасида “Адолат” СДПнинг дастурий ғояларини тарғибот қилишдаги ташаббускорлигимни ҳисобга олиб, Нукус шаҳар кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти етакчилигига тавсия қилди. Кўп сонли партиядош тенгдошларимнинг қўллаб-қувватлаши билан етакчи бўлиб сайландим.
Айни кунда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус шаҳар кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти сафида 600 га яқин аъзолар бор, улар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида тиббиёт ва таълим, ишлаб чиқариш ва маданият соҳаларида меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим даргоҳлари илм сирларини пухта эгаллаётган навқирон авлод вакиллари ҳисобланади.
Мустақиллик биз, ёшларга ўз тарихимиз ва миллий қадриятларимизни эмин-эркин ўрганиш, эркин фикрлаш ва ижод қилиш бахтини ҳадя этганлиги билан аҳамиятли.
Юртимизнинг кўп минг сонли ёшлари қаторида давлатимиз томонидан яратилаётган қатор имконият ва ғамхўрликлардан самарали фойдаланиб, таълим ва тарбия олаётганлигимдан бахтиёрман.
Келажакда азиз Ватанимиз довруғини илм-фандаги изланишларим орқали бутун дунёга тараннум этиш орқали ўз фарзандлик бурчимни бажаришим даркор.
Сабаби, биз жаҳон илм-фани ривожига катта ҳисса кўшган ал-Беруний, ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Бердақ ва Ажиниёз каби юзлаб алломаларни дунёга келтирган муқаддас замин ёшларимиз.
Президентимиз мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Мен чет эллик сиёсий арбоблар, катта ишбилармонлар билан учрашганда, улар бизнинг фарзандларимиз ҳақида ҳавас билан “Ёшларингизнинг кўзи ёниб туради”, деган фикрни кўп эшитаман. Ҳақиқатан ҳам, ҳаётда Ватани, халқи учун курашга бел боғлаган, софдил, иродаси мустаҳкам ёшларнинг кўзлари ёниб туради”, деб таъкидлаган эди. Бу пурмаъно, ғурурбахш сўзларни ҳар гал ўқир эканман, ана шундай ёшлар сафи кенг эканини чуқур ҳис этишдан қувонаман, ўзим ҳам шу сафда шижоат, билим ва салоҳиятимни намоён этишга астойдил интиламан.
Айни кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон ёшлари ҳам мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуриш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда иштирок этиб, ушбу жараёнда ўзларининг бефарқ эмасликлари, ҳар жабҳада фаоллигини кўрсатиб келмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир йигит-қизнинг сиёсий ислоҳотлардан хабардор бўлиб, ўзи дастурий ғояларини маъқул деб билган сиёсий партияга бирлашиш орқали мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиши мамлакатнинг бугуни, келгусидаги ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ ҳодиса ҳисобланади.
Шундай экан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашни асосий мақсад деб билган, Ўзбекистоннинг келажаги инновацион фикрлайдиган ёшлар қўлида деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлганимдан фахрланаман.
Марс БЕРДИБАЕВ,
Қорақалпоқ давлат университети техника факультети 3-босқич талабаси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сайлов куни сайлов бюллетенини айрим сабабларга кўра хато тўлдирсам ёки бюллетенни бузиб қўйсам, участка сайлов комиссияси аъзоларидан бошқа бюллет...
01 янв 1970
— Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш муддати ҳақида маълумот берсангиз?...
01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД НАРИМОН МАЖИТОВИЧ УМАРОВНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун ...