Сафдошимиз — фестиваль ғолиби

/
Мамлакатимизда ёшларнинг истеъдодини юзага чиқариш, илм-фаннинг юксак чўққиларини эгаллашлари учун кенг шарт-шароитлар яратилган. Шу туфайли иқтидорли ёшлар барча соҳада ташаббус ва шижоат кўрсатишаётир. Бу жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам ўз қобилиятларини намоён этиб келишмоқда.
Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилаётган анъанавий “Юксак маънавиятли авлод” фестивали юртимиз ёшларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Тадбирнинг Бухоро вилояти шаҳар ва туман босқичларида 17 минг нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этди. Навбатдаги босқичда эса улардан салкам 300 нафари ўз иқтидори, билими, касб маҳоратини синовдан ўтказди.
Қувонарлиси, партиямиз фаоли, Вобкент агросаноат касб-ҳунар коллежи I босқич ўқувчиси Азиза Ортиқова фестивалнинг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, республика босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
— Фестиваль қатнашчилари “Президент асарлари билимдони”, “Ватан куйчиси”, “Энг иқтидорли ҳунарманд” каби жами саккиз номинация бўйича ижодий баҳслашди, — дейди Азиза Ортиқова. — Унда “Президент асарлари билимдони” номинациясида қатнашиб, ғолиб бўлдим. Эндиликда, республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш бахтига мушарраф бўлганим, чексиз ифтихор бағишлайди.
— Юртимиз тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлиши кўп жиҳатдан бугун камолга етаётган ёшларнинг ақл-заковати, билим-тафаккури ва ғайрат-шижоатига боғлиқ. Шу боис навқирон авлод тарбиясига энг устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратиб келинмоқда, — дейди ушбу касб-ҳунар коллежининг тарих фани ўқитувчиси Шаҳноза Асророва. — Эътиборлиси, республика миқёсида ўтказилаётган турли фан олимпиадалари, фестиваль, кўрик-танловларда ёшларимизнинг катта билим ва салоҳиятга эга эканлиги аниқланмоқда.
Жўрабек ЖЎРАЕВ,
Вобкент агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси,
Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Сайлов куни сайлов бюллетенини айрим сабабларга кўра хато тўлдирсам ёки бюллетенни бузиб қўйсам, участка сайлов комиссияси аъзоларидан бошқа бюллет...
01 янв 1970
Хизмат вазифаси тақозосига кўра ҳар куни шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшган, бугун эса эл ардоғида юрган отахон-она...
01 янв 1970
Урганч шаҳар тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти томонида...
01 янв 1970
Таъкидлаш лозим, Хитой Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Фақат 2015 йилнинг ўзида Хитой билан Ўзбекистоннинг ўзаро савдо ҳажми ...