Самарқанд чинниси — мусиқадек оҳангдор

/
Самарқанддаги чинни идишлар ишлаб чиқарадиган “Асл нафис” МЧЖ корхонаси жорий йилнинг биринчи чорагида салкам 40 турда 3 миллион дона маҳсулотни буюртмачилар манзилига етказиб берди. Шунинг қарийб 25 фоизини экспорт улуши ташкил этаётганлиги корхона ташқи савдони ривожлантиришда жиддий қадамлар қўяётганидан далолат беради.
Бугунги кунда Самарқанд чинниси шарқона шакл ва услубни сақлаб қолган ҳолда Европанинг замонавий андозалари билан бойитилиб, янги сифат ва янгича кўринишда тайёрланмоқда. Шу боис ушбу маҳсулотлар ўз харидорларини топаётганлиги ҳар жиҳатдан эътиборга лойиқдир. Франциянинг дунёга машҳур “Серинов” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган кенг кўламдаги технологик реконструкция самарқандлик чиннисозларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга бирдек манзур эта олиш имкониятини берди.
— Чиннининг нафис, бежирим ва оппоқ рангда товланиб туришида хомашёнинг ўрни катта, — дейди “Асл нафис”нинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича директор ўринбосари Шойим Ҳамдамов. — Худди ана шу хусусиятларни таъминлайдиган коалин хомашёси немис технологияси асосида бойитилиб, ишлаб чиқариш цехларига узатилгач, сифат кескин ўзгарди. Тайёрланаётган идишларнинг нафислиги, жарангдорлиги ортиб, вазни енгиллашди, чидамлилиги янада ошди. “Серинов” компаниясининг хомашёни қолиплаш, шакл бериш ва пишириш бўйича тўлиқ автоматлаштирилган технологияси эса жаҳон бозори талабларини муваффақиятли бажаришимизга имкон яратди. Натижада сифат ва миқдор кўрсаткичларини бирдек яхшилаб, рақобатчи корхоналар ўртасида юқори мавқега эриша олдик.
Дарвоқе, “Асл нафис” бугун ўз харидоргир маҳсулотлари билан халқаро савдо-кўргазмаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Хусусан, йил бошида Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган савдо кўргазмасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Афғонистон мамлакатларидан келган буюртмачиларга чинни идишлар сотиш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.
Самарқанд шаҳрида мазкур фабрикада бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда яна икки-уч турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Нафақат чойнак, пиёла, балки хонадонлар учун чинни ва керамикадан ясалган сантехника жиҳозлари ҳам тайёрланмоқда.
— “Асл нафис”да ҳозир 350 нафар хотин-қиз даромадли иш ўрнига эга. Фабрика маъмурияти уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шароитни муҳайё этган. Ишлаб чиқаришга жорий этиладиган ҳар битта янги маҳсулот учун алоҳида мукофот берилади, — дейди фабрика бош рассоми Алина Янова.
Бу эса меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзосини ижодкорликка, ташаббускорликка, корхона обрўси учун ўз қобилиятини тўлиқ намоён этишга ундамоқда.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март – Хатирчи” тикувчилик фабрикаси фаолиятини бошлад...
01 янв 1970
Ўзбекистон миллий матбуот марказида 2019 йил 13 март куни Халқ банки томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. ...
01 янв 1970
Андижон вилоятида зукколиги ва билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. ...
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...