Европача услуб ва Самарқанд нафосати

/
Самарқанднинг нақшинкор манзараларини ўзида акс эттирган, оҳиста чертганда жаранглаб овоз чиқарадиган нафис чиннилари жаҳон бозори сари йўл олди. Европа ва МДҲ мамлакатларида бўлиб ўтган қатор халқаро савдо кўргазмаларида “Самарқанд” тамғаси билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот алоҳида эътирофга сазовор бўлиб, экспорт бўйича ўнга яқин фойдали шартномалар тузилди. Бугун “Асл нафис” фабрикасининг 30 хилга яқин чинни буюмлари Тожикистон, Қирғизистон сингари мамлакатларга етказиб берилмоқда.
— Ютуқларимиз корхонамизда кенг кўламда амалга оширилган модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашнинг самарасидир, — дейди фабрика бош директори Шерзод Салоҳиддинов. — Франциянинг дунёда машҳур Серинов компанияси билан олиб борилган музокаралар ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага асосан Самарқанд чиннилари фаранг технологияси асосида ишлаб чиқариладиган бўлди.
Дарвоқе, 4-5 йил муқаддам маҳсулоти бозорга ўтмай банкротлик ҳолатига тушиб, бир неча юз киши ишсиз, маошсиз қолган корхона бугун қаддини тиклаб олди. Ҳозир бу ерда ҳар ойда 800 миллион сўмлик нафис чинни буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот омборхоналарда туриб қолмай, тўғридан-тўғри буюртмачилар манзилига бориб тушаётгани унинг харидоргирлигидан далолатдир.
— Ўзим ва ҳамкасбларим бир миллион сўмдан ошиқ маош олаяпмиз, — дейди корхона бадиий бўяш цехи рассоми Гулнора Бобоева. — Меҳнатдан манфаатдорлик жамоамизнинг ҳар бир аъзосини янги ижодий ишларга, сифат ва самарадорликни оширишга рағбатлантирмоқда.
Корхонада бугун чинакам ижодкорлик, изланиш-интилиш ва рағбатни сезасиз. Маҳсулотнинг харидоргирлигини ошириш, сифатни такомиллаштиришда янги таклифлар билдиришади.
— Жамоадаги соғлом муҳит туфайли режалаштирилаётган ишларни кам-кўстсиз амалга ошираяпмиз, — дейди корхона маркетинг бўлими бошлиғи Насриддин Мўминов. — Ҳозир экспорт умумий товар айланмасининг 20 фоизини ташкил этаяпти. Йил охиригача маҳсулотнинг тенг ярмини четга чиқаришни мўлжаллаяпмиз.
Ҳа, “Асл нафис”даги санъаткорона нафислик хонадонларнинг кўркига-кўрк қўшиб, қалбларга қувонч улашаётган бўлса, унинг Самарқанд рамзлари туширилган намуналари юртимизга, унинг қадим ҳунармандчилигига нисбатан ҳавасу ифтихор уйғотмоқда.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида соҳани модернизациялаш, замонавий техника ва технол...
01 янв 1970
Ҳосилдорлиги юқори, сифати жуда яхши. Боз устига жамоа боғларни янада кенгайтириш мақсадида интенсив дарахт кўчатларини етиштиришни йўлга қўйган.&n...
01 янв 1970
Оҳалик тоғ ёнбағридаги маъмурчиликнинг тўкин дастурхонига айланган кўркам манзара экотуризм нуқтаси сифатида ҳам кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига жа...
01 янв 1970
Ёшлар бандлигини таъминлашда ташаббускорларни қўллаб-қувватлашнинг ҳаётий аҳамияти бор....