Тадбиркорлик ривожи – мамлакат тараққиёти асоси

/
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, тадбиркорлик ҳаракатининг умумиқтисод равнақига қўшадиган ҳиссасини кўпайтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.
«Асака» акциядорлик тижорат банкининг Қашқадарё вилоят филиали жамоаси тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш асосида янги иш ўринлари яратиш, жаҳон бозорида харидоргир, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга ошираётган ишларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш мақсадида «Асaкa» бaнкнинг Қашқадарё вилоят филиали томонидан фуқaрoлaрнинг тaдбиркoрлик билaн шуғуллaнишлaригa кенг имкoниятлaр ярaтиш учун тaдбиркoрлaргa мoлиявий кўмaк вa мaдaд беришнинг янги усуллaри жoрий этилди. Бaнкнинг мaлaкaли мутахассислари aҳoлини тaдбиркoрликкa, ишбилaрмoнликкa ўргaтиш вa шунгa етaклaш мaқсaдидa улaрнинг бaнк xизмaтлaри вa кредит мaблaғлaригa бўлгaн эҳтиёжини ўргaниб чиқмоқда, aҳoли xoнaдoнлaригa тaшриф буюриб, улaр билaн ўткaзaётгaн мулoқoтлaрдa тaдбиркoрлик фaoлиятини aмaлгa oширишлaри учун aжрaтилaётгaн кредитлaр, улaрнинг шaртлaри, кредит ҳужжaтлaри вa гaрoв тaъминoти тўғрисидa бaтaфсил тушунтириш бермoқдaлaр. Ўз нaвбaтидa, тaдбиркoрлик фaoлиятини aмaлгa oшириш истaгини билдиргaн фуқaрoлaргa нaмунaвий лoйиҳaлaр тaклиф этилиб, улaргa кредит ҳужжaтлaрини тaйёрлaш бўйичa тегишли мaслaҳaтлaр берилмoқдa вa қисқa муддaтлaрдa кредит мaблaғлaри aжрaтиш чoрaлaри кўрилмoқдa.
Ҳозирги кунда «Асaкa» бaнк тoмoнидaн aҳoлигa 25 йўнaлишдаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича имтиёзли шартларда кредитлар тaклиф этилмoқдa. Банк филиали мутахассислари вилоят туманларидаги 9 та қишлоқ ва махалла фуқаролар йиғинидаги 12 856 та хонадонга ташриф буюриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун тушунтириш ва тавсиялар бердилар, 14 140 та хонадонга тадбиркорликка даъват этилиб, мурожаатлар юборилди. Бу тадбирлар натижасида 2785 нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди. 491 нафар фуқарога 4,0 миллиард сўмдан зиёд миқдорда кредитлар ажратилди.
2017 йилнинг 1 январь ҳолатига банк филиал томонидан иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми 157,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг асосий қисмини узоқ муддатли кредитлар ташкил этди.
Ўтган йили банк филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга жами 40,0 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Кредитлар вилоятда ишлаб чиқариш, сервис ва хизмат кўрсатиш кўламларини кенгайтириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий турмушини юксалтиришга хизмат қилди, ушбу сармоялар эвазига қўшимча кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иш билан таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2009 йил 28 январдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан 15,3 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратилди. Натижада маҳаллий истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилди.
Узумчилик соҳасини ривожлантириш, яъни янги токзорлар барпо этиш, эски токзорларни таъмирлаш, мева ва сабзавотларни сақлаш учун музлаткичлар ташкил этиш мақсадида Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, ўузор, Яккабоғ туманларидаги фермер хўжаликларига, агрофирмалар ва хусусий тадбиркорларга жами 4,6 миллиард сўм миқдорида имтиёзли шартларда узоқ муддатли кредитлар ажратилди.
Банк филиали томонидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор аёлларга касаначилик, тикувчилик, хунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадларига ҳам кредитлар ажратилмоқда. Ушбу мақсадларга филиал томонидан 2,2 миллиард сўм миқдорида кредитлар йўналтирилди.
Банк филиали томонидан қишлоқ жойларда аҳолини, шу жумладан, хотин-қизларни спортга жалб этиш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Ушбу мақсадда «Уста Аслон табиб» масъулияти чекланган жамиятига спорт саройини замонавий анжомлар билан жиҳозлаш учун имтиёзли шартларда узоқ муддатли кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида қишлоқ аҳолиси, шунингдек, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар ва болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилди.
Банк филиали томонидан вилоятдаги иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналар фаолиятини жонлантириш, уларга молиявий кўмак бериш ва бу орқали ушбу корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, «Насаф металл» масъулияти чекланган жамиятига замонавий спорт анжомларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида имтиёзли шартларда кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, «Қамаши қурилиш таъмирлаш» масъулияти чекланган жамиятига профнастил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида замонавий ускуналар олиш учун имтиёзли шартларда кредит маблағлари берилди. Банкдан олинган кредит маблағи эвазига янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, энг муҳими, ишлаб чиқарилаётган сифатли ва арзон қурилиш материаллари ички бозор талабини қондиришда муҳим омил бўлмоқда.
«Асака» банкнинг Қашқадарё вилоят филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 июлдаги «Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Қарши шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 8 та, Қарши шаҳрининг Насаф кўчаси бўйлаб 3 та ва Шаҳрисабз шаҳрида 4 та кўп қаватли уй-жой биноларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга банк филиали томонидан 95,4 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Уй-жойлар қуриб битказилиши билан Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги бир қатор оилалар, шу жумладан, ёш оилалар барча қулайликларга эга шинам уй-жойлар билан таъминланади. Мазкур уйларнинг биринчи қавати замонавий савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига мўлжалланган. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли учун вилоят тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни сотишга ҳамда хизматлар кўрсатишга ва янги иш ўринларини яратишга замин яратади.
Банкнинг бу соҳадаги тадбирлари кўлами анча кенг ҳамда салмоқли ва унга доир мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, мижозлар манфаати банк ходимлари учун доимо устувор ва ҳамиша асосий ўринни эгаллайди.
Дилдора ШАЙҚУЛОВА, хусусий тадбиркор:
— Юртимизда ишбилармонларга яратилган қулай шароитлардан илҳомланиб, яхши ниятлар билан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мақсад қилдим. Лекин иш фаолиятимни йўлга қўйиш учун маблағ етарли эмас эди. Бизнинг хонадонга «Асака» банк мутахассислари ташриф буюриб, кредит таклиф этгани мен учун айни муддао бўлди. Банк кредити ҳисобига зарурий ускуна ва хомашё олиб, ўз фаолиятимни бошлашга муваффақ бўлдим. Оилавий корхонамизда ишлаб чиқарилган ширинликлар бозори чаққон, мижозларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Шунга яраша даромад ҳам кўпаймоқда. Бизнинг оилавий бизнесимизни йўлга қўйишда яқиндан кўмак берган «Асака» банк жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, ўзаро ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига ишонаман.
Худоёр АБДУЛЛАЕВ, «Қайнар» фермер хўжалиги раиси:
— Республикамизда мева-сабзавотларни етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтиришга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз ҳам мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этишни мақсад қилдик, бизнес-режа тузиб, «Асака» банкка мурожаат этдик. Қисқа муддатда «Асака» банк томонидан бизга зарур бўлган кредит маблағлари ажратилди. Банк кредити ҳисобига замонавий, кам энергия қуввати сарфловчи, тежамкор ускуналар оламиз. Бу эса ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини камайтиришга ёрдам беради. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида қўшимча 10 та янги иш ўринлари яратилади ва қишлоқ ёшлари иш билан таъминланади. Биз ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни нафақат республикамиздаги истеъмолчиларга етказиш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш ниятидамиз. «Асака» банк жамоасининг хизматларидан, мижозларга самимий муносабати ва молиявий кўмагидан миннатдормиз. Бундан кейин ҳам мазкур молия муассасаси билан яқин ҳамкорлик қилиб, янги истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятидамиз.
Баҳодир ШАРОПОВ, «Касаначи тикувчи чеварлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари:
— «Асака» банк томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобига корхонамизда тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бир неча баравар кўпайтиришга эришдик, қўшимча янги иш ўринлари яратилиб, 5 нафар маҳаллий ёшларни иш билан таъминладик. «Асака» банк сармоялари шарофатидан иқтисодий барқарорликка эришдик, ўртадаги ишончли ва фойдали ҳамкорлик бундан кейин ҳам самарали давом этишига астойдил умид боғлаймиз.
Банк Ахборот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Нимаики яхшиликлар бўлса, аввало, фарзандларимизга раво кўрамиз.
01 янв 1970
Оҳалик тоғ ёнбағридаги маъмурчиликнинг тўкин дастурхонига айланган кўркам манзара экотуризм нуқтаси сифатида ҳам кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига жа...
01 янв 1970
Андижон вилоятида зукколиги ва билимдонлиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. ...
01 янв 1970
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади....