Ташаббускорлик учун муносиб раўбат модернизациялаш туфайли корхона хорижда ҳам шуҳрат қозонмоқда

/
Самарқанд шаҳридаги “8-март” тикувчилик ишлаб чиқариш фабрикаси вилоятда енгил саноат салоҳиятини белгилаётган, экспорт имкониятларини тинимсиз ошириб бораётган корхоналардан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда трикотаж материалларидан тайёрланган бежирим либослар экспорт қилинмоқда.
Асли мазкур корхонани узоқ муддатли танаффусдан сўнг банкротликдан қутилиб тараққиёт йўлига тушиб олган ва ҳар бир ходимнинг меҳнати муносиб рағбат топаётган саноат мўъжизаси, деб аташ мумкин. Негаки, ишлаб чиқариш цехлари юқори даражада модернизациялаштирилгани, техника ва технологик жиҳатдан буткул янгилангани бугун жаҳон бозори учун рақобатбардош маҳсулот тайёрлаш имконини бермоқда. Корхона Япония ва Германияда ишлаб чиқарилган энг сўнгги теҳнологиялар билан жиҳозлангани ҳамда сифатни бошқаришнинг ягона марказлашган тизими жорий этилгани туфайли ҳар ойда 650 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хорижий буюртмачиларга етказиб берилмоқда.
— Биз иқтисодий кўрсаткичлар салмоғини янада ошириш ва бозор талаб-эҳтиёжларидан олдинда юриш учун доимий изланишдамиз, — дейди корхона бош директори Исмат Амонов. — Хусусан, ишлаб чиқаришни ва маҳсулот турларини кенгайтириш мақсадида шу йилнинг ўзидаёқ 2,5 миллион АҚШ доллари қийматида ички инвестиция жалб этилиб, 450 та янги иш ўрни яратилди.
Дарвоқе, фабрика қошида ташкил этилган “Зарафшонтекстиль” ва “Афросиёб жинси” йўлдош корхоналари ишлаб чиқаришнинг янги, замонавий бўғини сифатида ўз маҳсулотларини аллақачон харидорларга манзур этиб улгурди. Ҳар икки корхонада тайёрланаётган трикотаж матолар ва жинси либослари буюртмачилар рўйхатини кенгайтирибгина қолмай, енгил саноат амалда қандай ишлаши зарурлигини ҳам намойиш этмоқда.
— Корхонамизда енгил саноатни ривожлантиришнинг ҳукумат томонидан белгиланган дастурини амалга оширишнинг барча имкониятлари бор, — дейди “Зарафшонтекстиль” йўлдош корхонаси раҳбари Алишер Саломов. — Энг сифатли пахта хомашёси, табиий матолар, юксак технология ва, албатта, мутахассисларнинг ижодкорлиги, доимий изланувчанлиги ютуқларга кенг йўл очмоқда. Биз қувватларни кўпайтириб, шунчаки омборларни тўлдириш, бугунги талабларни қондириб турган либосларни эртага ҳам ишлаб чиқариш, янгисини ўзлаштирмасдан туриб, рақобатда ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам ходимлар ўртасида ташаббускорликни, янгиликка интилувчанликни доимо рағбатлантириб борамиз.
Технолог Гулсара Азимова ва моҳир тикувчи Лола Ҳайдарованинг фикрича, ишга ана шундай ижодий ёндашув туфайли фабрикада ҳар уч ойда беш-олти хилдаги янги либослар буюртмачиларга тақдим этилмоқда. “8-март” фабрикаси шу йилнинг февраль ойида Москва шаҳрида ўтказилган Енгил саноат халқаро савдо-кўргазмасида ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 3 миллион АҚШ доллари миқдорида янги экспорт шартномалари имзолагани ўз-ўзига нисбатан ана шундай талабчанлик ва изланувчанлик натижасидир.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
«Adolat» мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг “Чўл бургути” асарини кўпчилик яхши билади....
01 янв 1970
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади....
01 янв 1970
Бошқа соҳаларда бўлгани каби автомобиль транспорти тизимида ҳам хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оши...
01 янв 1970
Ҳозир барча фуқароларнинг шахсий пластик картаси бор. Пул маблағларини пластик картада сақлаш ва ишлатиш қулай, хавфсиз ҳисобланади. Аммо сизнинг п...