Партия раҳбари «Чорсу» бозорида сайловчилар билан учрашди

/
Партия раҳбари «Чорсу» бозорида сайловчилар билан учрашди
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида сайловчилар билан учрашди. Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда депутатликка номзодлар, партия экспертлари ва фаоллари иштирок этди.
 
Сайловолди ташвиқот расман эълон қилинган кундан эътиборан шу шаклдаги тадбирлар “Адолат” СДП томонидан мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида митинг, сайл, акциялар ўтказилди. Уларда партиянинг асосий ғоя ва мақсадлари халқ эътиборига ҳавола этилди.
 
Мазкур халқимиз ва сайловчиларимиз билан доимий гавжум бўладиган “Чорсу” бозорида ташкил этилган халқ билан учрашувда ҳам партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар билан биргаликда сайловчиларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар тингланди ҳамда бу муаммолар ечими юзасидан партиянинг келгуси беш йилликда амалга ошириши белгиланган таклифлари айтиб ўтилди. Жумладан, бозорларимиздаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, бугунги кунда юртдошларимиз дастурхони тўкинлиги учун хизмат қилаётган тадбиркорларимизга кенг имконият ва шароитлар яратиш, қўлланилаётган солиқлар тизимини янада соддалаштириш орқали аҳолимизга тадбиркорлар томонидан етказиб берилаётган таварлар нархлари асоссиз оширилишига йўл қўйилмаслиги шулар жумласидандир.
 
Ишонч ила айта оламизки, ҳар бир номзодимиз ўз овози ва сўзига эга. Улар ўз сайловолди дастурларини тузишда ҳудуддаги долзарб муаммолар ва фуқаролар истакларига таянишган. Албатта, партия сайловолди дастуридаги устувор ғоялар асосида мақсад ва режалар белгиланган.
 
Тарғибот тадбири иштирокчилари сайлов арафасида “Адолат” СДП ташаббуси билан амалиётга татбиқ этилаётган ғояларни қўллаб қувватладилар.
 
Пойтахтнинг Олмазор туманида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам “Адолат” СДП ҳамда яқинлашаётган сайловларда партиядан кўрсатилаётган номзодларнинг танилувчанлиги ошишига хизмат қилди. Унда партия вакиллари ва номзодлар кенг жамоатчилик ичига кириб бориб, уларнинг муаммолари, хоҳиш-истаклари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатлари ва мулоҳазаларини ўргандилар. Тадбирда иштирок этган фуқаролар партия раҳбарияти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар билан бевосита, очиқ, самимий мулоқот ўрнатиш имкониятига эга бўлди.
 
Таъкидлаш ўринлики, “Адолат” СДПдан кўрсатилаётган номзодлар депутат бўлмасдан бурун амалий ишларни бошлаб юборишди. Ҳар бир номзод ўз ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни аниқлади, уларни ҳал этишда халқ фикрини ўрганди ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатди. Олмазор тумани мисолида ҳам шундай дейиш мумкин. Бугун ушбу ҳудудга тегишли номзодлар ўз сайловчилари билан янада яқиндан танишиб, фикр алмашдилар. Тадбир иштирокчилари номзодларнинг дастурларига турли таклифлар билдирди. “Адолат” СДПнинг Сайловолди дас­тури халқ ҳаммуаллифлигида  яратилгани каби номзодларимиз дастурлари ҳам кенг жамоатчилик фикр­лари асосида сайқал топди.
 
Ишонч билан айта оламизки, ҳар бир номзодимиз ўз овози ва сўзига эга. Улар ўз сайлов­олди дастурларини тузишда ҳудуддаги долзарб муаммолар ва фуқаролар истакларига таянишган. Албатта, партия Сайлов­­олди дастуридаги устувор ғоялар асосида мақсад ва режалар белгиланган.
 
Тарғибот тадбири иштирокчилари сайлов арафасида “Адолат” СДП ташаббуси билан амалиётга татбиқ этилаётган ғояларни қўллаб-қувватлашди. Айниқса, коррупцияни илдизигача қуритиш, “ақлли тиббиёт”ни жорий этиш, судларни бирлаштириш, олий таълимда квоталардан воз кечиш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчи мақомини ошириш каби дастурий вазифалар айни халқ кўнглидаги истак эканлиги таъкидланди.
 
Мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирлари ҳудудлар кесимида давом этади.
 
 
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Қурязо...
01 янв 1970
“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
01 янв 1970
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юксак уюшқоқ...
01 янв 1970
Ҳудудларда раҳбар ходимларнинг масъулиятини кучайтириш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш, шу мақсадда жамоатчилик ҳамда депутатлик н...