Юксак ижтимоий ҳаёт тарафдоримиз

/
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар орасида  кучли ижтимоий сиёсат ва халқ фаровонлигини кафолатлашга қаратилган қонунчиликни мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий юксалтириш, уларнинг дунёқараши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни тарбиялашга қаттиқ бел боғлаган Муродбек ўофуров ажралиб туради.
 
Сўнгги йилларда эришган ютуқлари ва иш фаолиятига эътибор қаратилса, унинг ўз номзодини қатъийлик билан илгари суриши ва Сайловолди дастурида ўз олдига белгилаб олган устувор вазифаларни халқимиз олдида қай даражада амалга ошира олиши яққол кўзга ташланади.
 
М.ўофуров меҳнат фаолиятини 1989 йилда Андижон давлат тиббиёт институти шифохонаси санитари сифатида бошлаган. Кейинчалик Андижон туманидаги 5-умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилди. Матбуотга бўлган қизиқиши 1997 йили вилоят телерадиокомпаниясига бошлаб келди.  Радио бўлими сухандони сифатида мазмунли эшиттиришлари билан танилди. “Тараққиёт” телерадиокомпанияси бош муҳаррири, Андижон вилоят телерадиокомпанияси махсус мухбири, телерадиокомпания директорининг ўринбосари сифатида самарали фаолият юритди. “Андижон ахбороти”, “7 кун” каби информацион дастурлар ҳамда “Дилдаги гаплар”, “Андижон йигитлари”, “Умр манзаралари”, “Муносабат” кўрсатувларининг муаллифи ва бошловчиси сифатида минглаб мухлисларга эга бўлди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан 2017 йилда ўтказилган “MTRK sovrini” республика кўрик-танлови ғолиби бўлди. Шу йили  “Энг улуғ, энг азиз”  республика кўрик-танловининг вилоят босқичида ҳам унга омад кулиб боқди.
 
М.ўофуров ижодида маънавий-маърифий мавзу кенг ўрин эгаллайди. 2018 йили республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбарлигига таклиф этилгани ҳам бежиз эмас.  Энди у чинакам маънавият тарғиботчисига айланди. Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асосларини кенг жамоатчилик, аҳолининг турли қатламлари ўртасида тарғиботини ташкил этишда ташаббуслар билан чиқмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш мақсадида “Маърифат” жамияти тарғиботчилар гуруҳларини шакллантириб, вилоятда маърифатпарварлик ҳаракатини янада юксалтирди.
 
Турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашлари ва миллатлар­аро тотувликни мустаҳкамалаш мақсадида “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзусида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этгани алоҳида эътиборга лойиқ.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Муродбек ўофуров эзгу мақсадлар билан юқоридаги каби долзарб масалаларни илгари сурмоқда.
 
— Мақсадимиз — ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш, —дейди у. — Ижтимоий адолат — бу сиёсий қарашлари, жинси, миллати, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар, қонун олдида барча фуқароларнинг тенглигини таъминлашдир. Бу — таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги имкониятлар тенглигидир. Ана шу эзгу мақсад ва фаолиятни амалга оширишда адолат мезонлари асосида қатор устувор вазифаларни амалга оширишни илгари сурамиз. Жумладан, ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширамиз ва шу мақсадда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилиш таклифини киритамиз. Ўқитувчилар ижтимоий мавқеини янада мус­таҳкамлаш мақсадида таълим тизимига маҳаллий ҳокимликлар “аралашуви”ни кескин бартараф этишга эришамиз.
 
Шунингдек, номзод бюджет соҳаси ходимлари учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан идоравий уй-жойларнинг қурилиш ҳажмини кенгайтириш, қурилаётган уй-жойларнинг сифатини ошириш, аҳолини иш билан банд этиш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Андижон вилояти мамлакат умумий майдонининг 1 фоизини, жами аҳолининг 10 фоизини ташкил этади. Бу ўз-ўзидан аҳолининг уй-жой ва иш ўринларига бўлган талаби юқорилигини кўрсатиб турибди. Ҳар йили вилоят аҳли салкам олтмиш минг нафарга кўпаймоқда. Ер майдони зич бўлган вилоятда кўп қаватли уйлар қуриш ва ўз навбатида коммунал инфратузилмани ривожлантириш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишни талаб этади.
 
— Ўзбекистон — умумий уйимиз, — дейди Муродбек ўофуров. — Шундай экан, унинг ҳар бир аъзоси эркин, адолатли, тенг ва фаровон яшашга ҳақли.
 
Ҳа, “Ижтимоий тенглик — тенг ҳуқуқ ва тенг масъулият демакдир” деган тамойилга таянган ҳолда фуқароларнинг ижтимоий тенглигини таъминлайдиган, ҳар бир фуқаронинг қобилияти ҳамда малакасидан келиб чиқиб, меҳнат қилиши кафолатланадиган, меҳнатининг миқдори ва сифатига яраша муносиб иш ҳақи ва ҳаёт даражасига эришиши учун кенг имкониятлар яратилган ижтимоий давлат қуриш учун курашиш “адолат”чиларнинг бош мақсадидир.
 
Акбаржон НАЗАРОВ
 


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириб келинмоқда....
01 янв 1970
2019 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимидаги “Адолат қабулхоналари”га фуқаролар ва юридик шахслардан жами 1865 дан...
01 янв 1970
Айни шу тарзда ёндашув халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолияти учун асосий мез...
01 янв 1970
Сиёсий кучнинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, партия депутатларининг ташаббускорлик ва фидойилик билан иш олиб боришини тақозо эт...