Болалар марказларида моддий-техник база эскирган халқ таълими бўлими фаолияти қониқарлими?

/
Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ ва маҳаллаларда яшаётган аҳолини ташвишга солаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш барча даражадаги раҳбар ходимларнинг, жамоат ташкилотлари вакилларининг ҳам устувор вазифасига айланган.
Бу борада фуқароларнинг талаб ва таклифлари асосида жойларда партия гуруҳлари томонидан ўтказилган таҳлилий-танқидий ўрганишлар натижаси доимий комиссиялар йиғилишида муҳокама қилиниб, маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига масала сифатида олиб чиқилаётир.
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ҳам партиянинг лойиҳалари асосида жойларда ўтказилган ўрганишларда қайд этилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида сессиялар муҳокамасига масала киритишга ҳаракат қилиб, муайян натижаларга эришмоқда.
Ушбу депутатлик гуруҳи томонидан жорий йилда вилоятдаги “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини ўрганиш ҳамда аҳоли билан бўлган юзма-юз мулоқотлар натижасида қайд этилган муаммоларга доир масала халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида атрофлича кўриб чиқилди.
Мажлисда таъкидланганидек, бугунги кунда вилоятда 11 та “Баркамол авлод” болалар марказлари мавжуд бўлиб, уларнинг моддий-техник базаси эскириб қолганлиги боис замонавий талабларга жавоб бермаяпти. Марказ биноларини таъмирлаш, ўқув, мебель жиҳозлари ҳамда компьютер жамланмалари билан таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Мазкур соҳада йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишга биринчи навбатда масъул бўлган халқ таълими тизимининг бу борадаги фаолияти қониқарсиз эканлиги жиддий танқид остига олинди. Шу маънода масъул мутасаддиларга таклифлар киритиш зарурлиги таъкидланиб, ижро юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.
Томди, Учқудуқ, Нурота, Конимех туманлари олис чўл ҳудудлари ҳисобланади. Партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг ўрганишларида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ушбу сессиясида олис чўл туманларида таълим тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш, микрокредитлар ажратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини яхшилаш каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди.
Президентимизнинг мазкур қарорига асосан олис чўл туманларида доимий яшовчи оилаларга ўзининг томорқа хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун банк муассасалари томонидан имтиёзли микрокредитлар ажратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Тегишли мутасадди раҳбарларга мазкур туманлардаги бюджет ташкилотларининг юқори малакали кадрлар ҳамда мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини тизимли равишда ўз вақтида аниқлаш ва зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси белгилаб қўйилди.
Сессияда қабул қилинган қарорга мувофиқ, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда “Баркамол авлод” болалар марказларида педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва услубий ишларни ташкил этиш, марказ фаолиятига доир ҳужжатларни юритиш, ўқувчиларни қизиқишларига қараб тўгаракларга жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида манзилли “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Нуриддин РАЖАБОВ,
Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳудудларда маҳаллий Кенгаш депутатларига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар партия депутатларига аҳолининг ишончи ортаётганини кўрсатади....
01 янв 1970
“Қишлоқ хўжалигида зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш олиб боришнинг ҳолати ва уни янада такомиллаштириш юзасидан вазифалар” муҳокам...
01 янв 1970
Бешариқ туман ҳокимлиги томонидан халқ билан янада яқинроқ ва тўлақонли мулоқот қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. ...
01 янв 1970
Жамиятимизнинг барча жабҳалари қаторида сиёсий партиялар фаолиятини ҳам оммавий ахборот воситаларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. ...