Ҳуқуқий маданият фуқаролар фаоллигини оширади

/
Миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнида юзага келган янги вазифалар шунга мос равишда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишни, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини муттасил ошириб боришни тақозо этади. Бу борада Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари янада фаоллик кўрсатиши зарур. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида бўлиб ўтган амалий семинарларда шу ҳақда сўз юритилди.
Фарғона. Инсон қайси касб эгаси бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий билимларни ўзига зарур даражада билиши лозим. Фуқаролар орасида ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги айрим муаммоларнинг келиб чиқиши ёки мавжуд муаммоларни ҳал этишда тушунмовчиликларга сабаб бўлади. Ўз ҳақ-ҳуқуқидан тўғри фойдалана олиш, белгиланган бурчларни бажариш, бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳам, аввало, бу ҳуқуқлар нималардан иборат эканини билишни тақозо этади.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг дастурий вазифаларидан саналади.
Давлатимиз раҳбарининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳудудий партия ташкилотлари қандай иш олиб бормоқда, шу мақсадга қаратилган келгуси вазифаларимиз нималардан иборат?
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган "Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партиямизнинг ўрни" мавзусидаги семинарда шулар ҳақида сўз борди. Партиянинг вилоятдаги фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов сўзга чиқди.
— Жамиятда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг алоҳида ўрни бор, — деди А.Раҳмонов. — Партиямизнинг мақсад-вазифаларини рўёбга чиқариш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш жараёнлари ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни талаб этади.
Қатнашчиларнинг фикрича, коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчиликнинг иштирок этиши ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданияти билан боғлиқ жараён саналади.
Тадбирда партия ходимлари ва фаоллар тарғибот ишларини самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашдилар.
Наманган. Партиямизнинг "Юксак ҳуқуқий маданият — тараққиёт гарови!" лойиҳаси доирасида Наманган шаҳрида ўтказилган семинарда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов маъруза қилди.
Тадбирда мутахассислар, партия фаоллари ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
— Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз руҳда, ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадига қаратилган "Конституция билимдони" кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарасини янада ошириш зарур, — деди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев.
Иштирокчилар ушбу йўналишда инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан етарли даражада фойдаланиш, мутасадди давлат идоралари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўртага ташланган таклифларни қўллаб-қувватладилар.
Андижон. Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бўлган эътиборни янада оширди. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон "Адолат" СДП фаоллари томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон шаҳрида "Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партиямизнинг ўрни" мавзусида ўтказилган семинарда ҳам бу ўз ифодасини топди.
Семинарда Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов иштирок этди.
Тадбирда қонунчилигимиздаги янгиликлар, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш ва бу борада партиянинг ўрни хусусида сўз юритилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий омиллари ва жамоатчилик билан ишлаш технологияларига эътибор қаратилди.
Иштирокчилар жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларини таъсирчан тарзда, очиқ ва эркин мулоқот шаклида ташкил этишга доир аниқ таклифларни ўртага ташлаб, фикрлашиб олишди.
Н.Мирзаев,
Н.Абдуллаев,
А.Назаров,
Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари кенгаши матбуот котиблари 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасалари фарзандларимизнинг онгу тафаккури ўсишида муҳим ўрин тутади....
01 янв 1970
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида барча соҳаларда давом этаётган ислоҳотлар биз, халқ вакилларининг зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқд...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат” кубоги учун мини-футбол мусобақаларини...
01 янв 1970
Инсон бахтли яшаш учун дунёга келади. Халқимиз бу саодатни, аввало, оиласи, эл-юрт тинчлигида, турмуши фаровонлигида кўради....