Болаларда ясситовонлик ва сколиоз

/
БОҒЧАДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Юртимиз фарзандларининг соғлом ўсиши бир қатор омилларга боғлиқ. Хусусан, бу борада уларнинг соғлиғини назорат қилиш, ўз вақтида ўтказилган тиббий кўриклар ижобий ўрин тутади. Бу эса партия электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этувчи тиббиёт ходимларидан алоҳида масъулият талаб этади.
Жорий йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятидаги фаолларимиз ва депутатлар ҳудуддаги шаҳар ва туманларда ясситовонлик ва сколиоз касалликларининг олдини олиш, шу хасталикка чалиниш ҳолатларини аниқлаш бўйича бир қатор мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар олиб боришди.
Жумладан, Термиз туман партия кенгаши фаоллари, депутатлар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги 1-сонли МТМда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
— Соғлом товон ҳаракатланишимизда асосий таянч маркази саналади, — дейди туман оилавий поликлиникаси шифокори, болалар педиатри Фароғат Аннаева.
— Товон танани зарб ва силкинишлардан сақлаб, юришда енгиллик пайдо қилади. Бошқача айтганда, товон ўзига хос амортизация вазифасини бажаради. Ясситовонлик касаллиги ана шу амортизация ҳолатини бузади ва товоннинг таянч фаолиятини сусайтиради. Ясситовонликка чалинганда товон таги узунасига ерга тегиб туради ва юрганда ҳамма куч, силкиниш болдир, чаноқ-сон бўғимига, бел умуртқа поғонасига тушади. Бунинг оқибатида бўғим касалликлари — артрозлар, умуртқа поғонаси қийшайиши — сколиоз касаллиги келиб чиқади. Шу боис ясситовонлик касаллиги қанча тез аниқланса ва уни даволаш қанча барвақт бошланса, юқорида қайд этилган касалликларнинг олди олинади.
Кейинги уч йил мобайнида ясситовонлик ва сколиоз касаликлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганишга киришилди. Ўрганишларда туманимиз аҳолиси, болалар ўртасида мазкур касалликларга чалиниш ҳолатлари аниқланяпти. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ташаббуси билан туманимиздаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида мазкур боғчанинг 183 нафар тарбияланувчиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида кичкинтойларнинг 22 нафари ясситовонлик, бир нафари сколиоз, икки нафари кўкрак қафаси рахити, бир нафари чап томонлама чов чурраси касалликларига чалинганлиги аниқланди.
Боғча тарбияланувчиларининг яшаш жойларига яқин оилавий поликлиникаларда болажонларни соғломлаштириш мақсадида уларга йўлланмалар берилди. Айни дамда тиббиёт ходимлари бемор болаларга зарур муолажаларни бошлаб юборишди.
Тиббий кўрик хулосалари болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, хусусан, ясситовонлик ва сколиоз касаллигини даволаш ва олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб, ўрганишлар натижалари таҳлил этилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси муҳокамасига тақдим этилиши назарда тутилган.
Отабек МАВЛОНОВ,
халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатас...
01 янв 1970
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида барча соҳаларда давом этаётган ислоҳотлар биз, халқ вакилларининг зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқд...
01 янв 1970
Ҳудудларда фуқаролар бандлигини таъминлашга Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам ҳисса қўшмоқда. ...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этишга “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам ҳисса қўш...