Уруш, отинг ўчсин жаҳонда

/
Наманган вилоятида ҳам Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП вакиллари ҳам Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларга иззат-икром кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказишди.
— Айни пайтда туманимизда Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган инсонлардан беш киши умргузаронлик қилмоқда, — дейди Норин туман партия кенгаши раиси Акмалжлн Юлчиев. — Партия фаолларидан иборат гуруҳлар уларнинг хонадонларида бўлиб, байрам билан қутлашди.
Жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдували Мавланов етакчилик қилаётган гуруҳ билан бирга шифокорлар ҳам фахрийлар хонадонига ташриф буюриб, малакали тиббий хизмат кўрсатмоқдалар. Саломатлик посбонларининг аксарияти партиямиз аъзолари эканлиги ҳам диққатга сазовордир. Партиядошларимиз “Норинкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Турғунбой ота Саломов ҳузурида бўлишди. Собиқ жангчи бу йил 96 баҳорни қаршилади. У ўзига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромдан ниҳоятда хурсандлигини изҳор этди.
Депутат, айни пайтда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Мавлановнинг ташаббуси билан ҳар бир уруш қатнашчисига ўзи истиқомат қиладиган жойдаги энг яқин қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиникасидан шифокор ва патронаж ҳамширалари бириктирилган. Улар эл эъзозидаги инсонлар саломатлигини асраб, мунтазам тиббий назорат қилиб туришади.
— Биз мансуб бўлган авлод қисматига беаёв урушдаги қонли жангларда иштирок этиш ёзилган экан, — дейди “Катта Ўлмас” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турдибой ота Маматов. — Дунёни фашизм балосидан асраб қолишга Ўзбекистоннинг бир ярим миллионга яқин фарзанди ҳам ўз муносиб ҳиссасини қўшди. Кўпдан-кўп юртдошдаримиз буюк ғалаба йўлида ўз жонини аямади. Бугунги кунда уларнинг матонати ва жасорати юксак баҳоланаётганидан миннатдормиз. Тилагимиз шуки, ер юзида ҳеч қачон уруш бўлмасин, юртимиз осмони тинч ва осойишта, халқимиз турмуши фаровон бўлсин.
Норинлик “адолатчи”ларнинг хайрли ишларидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Ҳанафий Ўзбеков, Ваҳобжон Мирзаев, Бозорбой Йўлдошевлар ҳам мамнун бўлмоқдалар.
Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўр...
01 янв 1970
Ҳудудларда партия ташкилотларининг аҳоли ўртасида ишончга сазовор бўлиши уларнинг фуқаролар манфаатларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларни бартар...
01 янв 1970
Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев сайловчиларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда....