Ҳозиржавоблик, нотиқлик сиёсий билимларга қизиқиш ифодаси

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.
ФАРҒОНА. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан юртимиз ёшларининг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, дастурий мақсад ва вазифаларимизни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Адолат билимдони” республика кўрик-танлови Фарғона вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Шаҳар ва туманларда ғолиб бўлиб келган иштирокчиларнинг чиқишларини белгиланган 3 та шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Танлов давомида ҳар бир қатнашчининг беллашувга жиддий тайёргарлик кўрганлиги яққол намоён бўлди.
Иккинчи шарт талабларидан келиб чиқиб, иштирокчилар Бош қомусимиз, амалдаги қонун ҳужжатлари, партиямизнинг дастурий мақсад-вазифалари ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиб, сиёсий-ҳуқуқий маданияти яхши шаклланиб бораётганини намоён қилишди.
Ўқувчи-ёшлар ўз қарашлари, ижодий изланишлари орқали партия фаолиятини янада ривожлантириш, сиёсий кучнинг танилувчанлигини орттиришга қаратилган фикр ва таклифларини баён этишди. Иштирокчиларнинг ҳакамлар ҳайъатига тақдим этган ижодий ишлари, партия фаолиятига доир видеороликлар уларнинг Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳақида қандай тасаввурга эга эканлигини яққол кўрсатиб берди.
Беллашувда Қувасой шаҳридаги Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Достонбек Машарипов ғолиб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Шунингдек, иккинчи ўринга Фарғона Юридик коллежи ўқувчиси Бекзод Раҳмонов ва учинчи ўринга Қува туманидаги Агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Исмигул Комилова лойиқ топилди.
ҚАШҚАДАРЁ. Қарши шаҳрида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ёш билимдонларнинг ҳар бир шартга алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашганлиги, ҳозиржавоблиги йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Иштирокчиларнинг нотиқлиги, уларнинг миллий қонунчилигимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги билимлари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ғоя ва мақсадлари, фаолиятидан қай даражада хабардорлиги ҳакамлар ҳайъатининг диққат марказида бўлди.
Беллашув натижаларига кўра, Қарши шаҳридаги Банк коллежи ўқувчиси Зоҳид Хушвақтов биринчи ўрин, Китоб туманидан иштирок этган Оғабек Бобоқулов иккинчи, Қарши туманилик Ситора Тошбадалова учинчи ўринни эгаллаб, вилоят партия кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
НАМАНГАН. Асадбек ўуломов Наманган Юридик коллежида таҳсил олади. Ўқишда барчага намуна кўрсатади, жамоат ишларида ҳам олдинги сафда. У Ёшлар иттифоқининг ўқув юртидаги фаолларидан бири. У келажакда юқори малакали ҳуқуқшунос бўлиб етишиб, жамиятни янада ривожлантириш ишига муносиб ҳисса қўшмоқчи.
Асадбек ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бораётган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичида муваффақиятли қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Энди у танловнинг пойтахтда ўтказиладиган республика босқичида қатнашадиган бўлди.
— Танловнинг шаҳар босқичида биринчи ўринни эгаллаганимда ниҳоятда масъулиятли ишга қўл урганимни пайқагандим. Чунки олдинда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўриш ва қатнашиш вазифаси пайдо бўлганди. Бунда менга коллеждаги ўқитувчиларим ва шаҳар партия кенгаши фаоллари катта кўмак беришди, улардан ўргандим. Бу билимлар менга келгусида, албатта, асқотади, деб ўйлайман.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи давомида баҳслар жуда қизиқарли тус олди. Баъзан ҳайъат аъзолари ҳам қатнашчиларнинг чиқишларини баҳолашда қийинчиликка дуч келдилар. Масалан, ғолибни аниқлаш чоғида Чортоқ туманидаги Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ўқувчиси Ҳусанбой Абдусаттаров билан Асадбек ўуломов қўшимча саволларга жавоб беришига тўғри келди. Чунки “ғалвир сувдан кўтарилганда”, иккала иштирокчи ҳам бир хил балл тўплаганликлари аён бўлди. Қўшимча баҳсда Асадбекнинг ҳар бир саволга тўғри ва батафсил жавоб қайтаргани пировард натижада ғолибликни нақд қилди. Ҳусанбой эса иккинчи ўрин билан кифояланди.
Шуниси қизиқки, учинчи ўринга даъвогарлар ҳам икки киши бўлиб қолди. Улар баҳсларди бир хил балл тўплаган Тўрақўрғон туманидаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳира Собирова ҳамда Мингбулоқ туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Марварид Акбарова эдилар. Бу гал ҳайъат қўшимча савол-жавоб ўтказмай, ҳар икки иштирокчини учинчи ўринга муносиб деб топди. Танлов мана шундай қизғин тортишувлар остида ўтди ва йиғилганларнинг ёдида узоқ сақланиб қоладиган бўлди.
Фарғона, Қашқадарё, Наманган вилоятлари кенгаши матбуот хизматлари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонига маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “Ёш адолатчилар”нинг ташрифи уларни хурсанд қилди....
01 янв 1970
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий форум бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. ...
01 янв 1970
2018 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатимизда 16449 оилада ажрашишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 11000 дан ортиғида камида бир нафар ёки ундан ...