Ёшларни бирлаштирган беллашув

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Унда беллашувнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.
Бухоро шаҳрида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган ёшлар иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, ушбу танловнинг саралаш босқичида вилоятимизда 100 нафарга яқин иқтидорли йигит-қизлар қатнашдилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида таништирув шартига кўра, барча қатнашчилар таълим масканлари, вилоятимиз ҳудудлари ҳақида қизиқарли чиқишлар билан кўпчиликда қизиқиш уйғотишди.
Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашувида ҳар бир иштирокчи ўз сиёсий саводхонлиги, ҳуқуқий маданиятини намоён этди. Айниқса, Бухоро ва Когон туманлари иштирокчилари ҳозиржавоблиги, билими билан барчаниннг диққатини жалб эта олишди.
Учинчи шартга мувофиқ, “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси менинг тасаввуримда” мавзусидаги чиқишларнинг ҳар бири ўзига хослиги, долзарблиги билан бир-биридан ажралиб турди. Ёшлар партия лойиҳаларининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф ва тавсияларини билдирганлиги диққатга сазовор, албатта. Хусусан, Ромитан туманидан қатнашган Дилафрўз Муродованинг “Партия — менинг тасаввуримда” сарлавҳаси остида ишлаган ранг-тасвир ишида унинг сиёсий дунёқараши ва маданияти яққол акс этганлиги ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.
— Танловнинг бир-биридан қизиқарли шартларида тенгдошларимиз муносиб қатнашишга интилдилар, — дейди ромитанлик Д.Муродова. — Ўзим чизган суратда партиянинг Сайловолди дастуридаги мақсад-вазифаларни ранглар орқали акс эттиришга ҳаракат қилдим. Бу танлов биз, ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди. Барчамизнинг янада фаол ва билимли бўлишимиз учун хизмат қилди.
Якуний натижаларга кўра, Бухоро туманидаги Галаосиё педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси Сабина Расулова биринчи ўринни эгаллаб, беллашувнинг республика босқичига йўлланма олди. Вобкент туманидаги Педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Ҳилола Эргашова, Когон туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Дилноза Очилова 2-,3-ўринларга сазовор бўлишди.
— Тўғриси, танловнинг туман босқичида бир-биридан кучли тенгдошларим билан беллашиш менга жиддий масъулият юклади, — дейди С.Расулова. — Ҳар биримиз танлов жараёнида сиёсий билимларимизни бойитдик. Мусобақаларни томоша қилган ёшлар ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин.
Кўрик-танлов қатнашувчилари вилоят партия кенгашининг диплом ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бир қарашда йўлсозлик, коммунал хизматларга доир масалалар фуқаролар мурожаатларида тез-тез қайд этиб туриладиган, қонун доирасида кечиктирмай ҳал ...
01 янв 1970
Сайлов — кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродаси эркин ифодаланишининг асосий шакли ҳис...
01 янв 1970
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳудудларда мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш ва ҳал этишда халқ билан яқиндан мулоқот қилиш алоҳида аҳам...
01 янв 1970
“Қишлоқ хўжалигида зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш олиб боришнинг ҳолати ва уни янада такомиллаштириш юзасидан вазифалар” муҳокам...