Ёшларнинг сиёсий билимлари ортмоқда

/
Баркамол авлодни камол топтириш, уларни мамлакат келажаги, халқимизнинг кўп асрлик миллий қадриятларини асраб-авайлаш ва янада ривожлантириш учун масъулият, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш масаласи бугун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида турганлиги ҳаммамизга аён.
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, йигит-қизларнинг ҳуқуқий, сиёсий, маънавий-маърифий даражасини оширишга қаратилган тарғибот ишлари фаолиятимизда муҳим ўрин тутади.
Турли мавзуларда ўтказилаётган кўрик-танловларни ҳам шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар сирасига киритиш мумкин. “Адолат билимдони” — уларнинг бири бўлиб, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бораётганини қайд этиш мумкин. Бу партиямизнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур кўрик-танловнинг Чортоқ туман босқичи мисолида ҳам яққол ўз ифодасини топди. Унда ҳудудда жойлашган қатор касб-ҳунар коллежларининг иккинчи ва учинчи босқич ўқувчилари иштирок этдилар.
— Мазкур кўрик-танлов оммавийлашиб бораётганини иштирокчилар сони тобора ортаётганидан билиб олиш мумкин, — дейди туман партия кенгаши раиси Ҳабибахон Мирабдуллаева. — Дастлаб иштирокчиларнинг ҳар бири ўзи ўқиётган коллежни бадиий-публицистик шаклда таништирди. Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар синови ҳам қизиқарли ўтди. Бунда жамият ҳаётида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга алоҳида ўрин берилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятига оид саволлар ва уларга берилган жавоблар ҳам ёшларнинг бу мавзуда тушунчалари кенгайиб бораётганини кўрсатди. Шунингдек, эркин мавзудаги чиқишлар ҳам йиғилганлар диққатини жалб этди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, Педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқувчиси Ҳусанбой Абдусатторов биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Транспорт ва алоқа коллежи ўқувчиси Ўғилой Ҳайдаралиева, спорт коллежи ўқувчиси Муаттар Абдураҳмонова, тиббиёт коллежи ўқувчиси Лазиза Юсуповалар ҳам кўрик-танловга пухта тайёргарлик билан келганликлари алоҳида таъкидланди.
Мазкур кўрик-танлов ёшларда фуқаролик жамияти ҳақидаги тушунчалар, сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиш тобора ошиб бораётганини кўрсатди. Демак, бундай сиёсий-маърифий тадбирлар кўламини янада кенгайтириш фойдадан холи бўлмайди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби
***
Андижон. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сафимизни ташаббускор йигит-қизлар билан тўлдириш мақсадида ташкил этилган “Адолат билимдони” кўрик-танлови издошларимиз сафининг кенгайиши ва хайрихоҳларимизда партиямизга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилмоқда. Танловнинг Асака туман босқичида иштирокчиларнинг билимлари ва интилувчанлиги акс этганлиги ҳам буни яққол ифодалайди.
Асака педагогика ва дизайн коллежида ўтказилган тадбирда тумандаги касб-ҳунар коллежларининг вакиллари ўзаро беллашдилар. Саҳна кўринишлари ва таништирув жараёнида уларнинг партиямизга бўлган қизиқишлари, билимдонлиги ва ҳуқуқий саводхонлиги кўзга ташланди. Ёшлар сиёсати борасида амалдаги қонунчилик уларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилаётганлиги эътироф этилди.
— Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши билан доим ҳамкорликда ишлаймиз,— дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси Абдухаким Абдуназаров. — Кўрик-танлов тенгдошларимизнинг қанчалик сиёсий билимга эга эканликларини кўрсатди. “Ёш адолатчилар” томонидан таклиф этилган партия лойиҳаларини ҳам қўллаб-қувватлаймиз.
“Куч — адолатда!” шиори остида беллашган иштирокчиларнинг ҳар бир чиқиши барчанинг диққатини жалб этди. Якуний натижаларга кўра Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шоҳида Қосимова ғолиб деб топилди ва танловнинг навбатдаги босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Меҳринисо КАРИМОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака тумани кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шу мақсадда мутасадди ташкилот ва муассасаларга тегишли масалалар юзасидан депутатлик сўровлари киритилиб, амалий натижаларга эришилмоқда....
01 янв 1970
Фуқаролардан 9 та ёзма ва 30 га яқин оғзаки мурожаатлар келиб тушгани ҳамда ўз ижобий ечимини топгани эътиборга молик. ...
01 янв 1970
Олий Мажлиснинг қуйи палатаси депутатлари ҳамда сенаторлар Избоскан туманида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзи билан танишмо...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари пойтахтимизнинг Яшнабод, Миробод ҳамда Яккасарой тум...