Ижро ва назорат натижага эришишда муҳим ўрин тутади

/
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этишда муайян натижаларга эришмоқда. Депутатлар сайловчилар билан мулоқотда бўлиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, жойларда аниқланган масалаларни ўрганган ҳолда уларга қонуний ечим топишга астойдил интилмоқда.
Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи азолари ҳам аҳолини ўйлантираётган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
“ўойибон” маҳалласида бўлиб ўтган мулоқот чоғида депутат Маъмур Каримовга фуқаро Вазира Худойқулова бандлик масаласида мурожаат қилди. Фуқаронинг мутахассислигига қараб, туман халқ таълими мудирига депутатлик сўрови киритилди. Натижада В.Худойқулова тумандаги 10-умумтаълим мактабига ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича ишга жойлашди.
“Тошмачит” МФЙ вакиллари билан суҳбат чоғида фуқаролар ҳудуддаги “Тошмасжид” тарихий ёдгорлигидан 6-умумтаълим мактабигача, яъни 2 километрлик йўл таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги ҳақида маълум қилишди. Туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига киритилган депутатлик сўровига келган жавоб хатида 2019 йилги манзилли дастурда ушбу йўлни таъмирлаш вазифаси белгилангани қайд этилган. Албатта, дастур ижроси депутатлар назоратида бўлади.
Депутатлик гуруҳининг яна бир аъзоси Н.Атамуродова ҳам мавжуд муаммолар барҳам топишида фуқароларга кўмакдош бўлмоқда. “Сарой” МФЙда бўлган учрашувда фуқаролар газ босимининг пастлигини айтиб, эътироз билдиришган эди. Депутат Н.Атамуродова томонидан мазкур масала бўйича Қизилтепа — Конемех туманлараро газ таъминоти участкаси бошлиғига депутатлик сўрови юборилди. Тез орада “Сарой” МФЙ ҳудудида табиий газ зарур миқдорда етказиб берилиши таъминланди.
С.Жўраев — жонкуяр депутатларимиздан бири. “Пахтаобод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Фурқат Истамов чиқиндиларнинг маҳалла ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши учун зарур автотранспорт ажратилиши масаласида ёрдам беришни сўради. Туман ободанлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови киритилгач, махсус “Исузу” автомашинаси ажратилди.
Депутат Манзура Насруллаевага “Шейхон” маҳалласида яшовчи фуқаро Одил Ҳусенов 2-гуруҳ ногирони эканлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, фарзандига икки ёшгача нафақа пули тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиб, “Шейхон” МФЙ раиси Саид Жўраевга депутатлик сўрови киритилди. Шундан сўнг ҳашар йўли билан Одил Ҳусеновнинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, МФЙдаги махсус комиссия йиғилишининг қарорига асосан Ю.Ҳусеновнинг фарзандига нафақа тайинланди.
Садоқат ШАМСИЕВА,
Навоий вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда....
01 янв 1970
Сайлов — кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродаси эркин ифодаланишининг асосий шакли ҳис...
01 янв 1970
Сиёсий партия сафларининг жипслашганлиги унинг ҳар бир тузилмаси, фаоллари ўз олдига қўйган мақсадларини ҳамжиҳатликда рўёбга чиқаришида муҳим ўрин...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди....