Тирбандлик бартараф этилади

/
Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда партиямизнинг Сайловолди дастуридаги мақсад-вазифаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Фуқароларнинг дардига шерик бўлиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
“Ҳамид Сулаймон” ва “Ракатбоши” маҳаллаларида бўлиб ўтган мулоқот чоғида депутат Малик Авазовга фуқаролар таълим кредитлари олиш масаласида мурожаат қилишди. М.Авазов “Ипак йўли банк” Яккасарой филиали орқали Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Наргиза Ибрагимовага 8293000 сўм ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси Хайриддин Раҳматуллаевга 4146000 сўм миқдорда тўлов-конракт учун кредит олишда амалий ёрдам берди.
Депутатлик гуруҳининг яна бир аъзоси Умид Шахобов ҳам мавжуд муаммолар ҳал бўлишида фуқароларга кўмакдош бўлмоқда.
— Бир неча йилдан буён беморлигим сабаб, ҳозирда 2-гуруҳ ногирониман. Вақти-вақти билан шифохонада даволаниб тураман, — дейди “Қушбеги” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Фурқат Маҳкамов. — Навбатдаги муолажаларни олиш учун шифохонага жойлашишда муаммога дуч келаётган эдим. Депутат Умид Шахобовнинг саъй-ҳаракати билан қисқа вақт ичида туман кардиология бўлимида даволаниб чиқдим. Бунинг учун депутатга ва туман партия кенгаши вакилларига раҳмат дейман.
“Яккасарой” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Мамарасулова ногиронлиги сабаб даволаниши учун моддий жиҳатдан қийналаётганини баён қилди. Депутат У.Шахобов унинг саломатлиги тўғрисидаги ташхис ҳужжатлари ҳамда оилавий шароити билан танишди, ҳомийлар кўмагида М.Мамарасуловага моддий ёрдам кўрсатилди.
Депутат Муниса Мансурова “Ракатбоши” маҳалласи аҳли билан суҳбатлашганида фуқаролар мазкур маҳалланинг “Шоҳжаҳон” кўчасида юзага келаётган тирбандликдан эътироз билдиришди. Бундай ҳолат транспорт ва йўловчиларнинг ҳаракатланишига ноқулайликлар туғдираётганини таъкидлашди. Ушбу мурожаатга асосан М.Мансурова Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига депутатлик сўрови юборди. Натижада масъул ходимлар томонидан ушбу манзилда йўл чизиқлари янгиланди ва ҳаракат белгилари ўрнатилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жойлашган “Шоҳжаҳон” кўчасида ҳозирда амалий ишлар давом этмоқда. Бу кўчада тирбандлик пайдо қилувчи ҳолатлар тез кунларда тўлиқ бартараф этилади, деб ўйлаймиз.
Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти яна ҳам ортди.&n...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан учрашув ...
01 янв 1970
Жорий йил ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда сенаторларнинг жойларда фуқаролар билан бўлиб ўтаётган ...
01 янв 1970
Қариганда айрим кишилар кексалик гаштини сураман деб ўзларидан ортмай, уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қолади....