Эҳтиёжманд оилалар — янги уй соҳиблари уларга партия совғалари тақдим этилди

/
Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган арзон уй-жойлар барпо қилиш ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги “Ҳусайн Байқаро” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 қаватли 8 хонадондан иборат янги турар жой биноси Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиб, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 8 нафар оила мазкур уйларга кўчиб ўтишди.
— Бугун қувончим ичимга сиғмайди, – дейди II гуруҳ ногирони Гулзира Фозилова. — Бир неча йил олдин бахтсиз ҳодиса туфайли оёқларим қаттиқ лат еб, юролмай қолдим. Очиғи, яшаш шароитим яхши эмасди, бу эса одамнинг кайфиятига таъсир қилмасдан қолмайди. Биз каби имконияти чекланган фуқароларга Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди. Хасталигимни унутгандек бўлдим. Бугун бир хонали янги квартира соҳибига айландим. Қалбимда янги умидлар, орзулар пайдо бўлди. Давлатимиз раҳбари бизга бахт улашди.
— Неча йиллардан буён I гуруҳ ногирони бўлган ўғлим билан ижарада яшаб келаётган эдик, — дейди яна бир янги уй соҳиби Фазилат Рамиева. — Қўлимиз калталиги сабаб қачонлардир ўз бошпанамиз бўлишини хаёлимга ҳам келтиролмасдим. Бизга бир хонали уй берилгани унутилмас воқеа бўлди. Хоналар стол-стул, совутгич, умуман, барча зарур нарсалар билан жиҳозланган. Бундай эътибордан бошимиз кўкка етди. Бизга кўрсатилган ғамхўрлик учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз.
Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиси Лим Виталий ҳам янги уй соҳибларидан бирига айланиб, юксак эътибордан мамнунлигини баён қилди.
Бектемир туманидаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга янги уйларнинг рамзий калитлари тантанали равишда топширилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман кенгаши, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш, истеъдодли, изланувчан ёшларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Тадбирда янги уй соҳибларига туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Суюн АШУРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман кенгаши раиси,
халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади. ...
01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Айни кунларда халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳида фаолият кўрсатаётган депутатларнинг ...