Маърифатли, аҳил оила барчага ибрат кўзгусидир

/
Фарзандлар тарбияси, оила мустаҳкамлигини таъминлашда, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Адолатли қайнона” республика кўрик-танлови оилада аҳиллик, юксак инсоний фазилатларни, шу билан бирга, илм-маърифатни тарғиб қилиши билан ҳам ҳаётий аҳамият касб этмоқда.
Мазкур танловнинг Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган вилоят босқичида партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, танловнинг шаҳар, туман босқичи ғолиблари қатнашдилар.
Таъкидланганидек, танловни ташкил этишдан кўзланган мақсад жамиятнинг асосий бўғини бўлмиш оиланинг муқаддаслигини ҳар бир киши онгига сингдириш, оила ва никоҳ тўғрисидаги ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларга ва адолат тамойилларига риоя қилиш ҳамда ёш авлод тарбиясида китобхонликни, маънавий ва жисмоний тарбия муҳитини оилада шакллантиришга кўмаклашишдан иборат. Зеро, маҳалла аҳли, ёшлар ибратли оилаларга ҳавас қилади, улардан ўрганади. Шу боис катта ёшдагилар нафақат оиласи, балки жамият олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этиши зарур.
Тадбирда иштирокчиларининг ташаббускорлиги, мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан хабардорлиги, миллий қадриятларимиз ва бой миллий анъаналаримизни қай даражада ўзлаштирганлиги, дунёқараши, барчага ўрнак бўладиган ибратли ҳаётий тажрибага эга эканлигига баҳолаш жараёнида эътибор қаратилди.
Танловнинг шаҳар, туман босқичлари ғолиблари белгиланган шартларга мувофиқ “Ўзини ва оиласини таништириш”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Оила қонунчилигидан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятидан хабардорлиги” бўйича ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, ўиждувон туманидаги “Зарангари” МФЙ фаоли Норбиби Мардонова биринчи ўринга лойиқ топилди ҳамда республика босқичига йўлланма олди. Бухоро туман “Наврўз” МФЙ фаоли Гулмира Рашидова 2-ўрин, Когон шаҳридаги “Улуғбек” МФЙ фаоли Лайло Муродова ҳамда Жондор тумани “Навгади” МФЙ фаоли Моҳира Ҳамидова 3-ўринга сазовор бўлишди.
— Ушбу танлов жараёнида бир-биримиздан ибратли ҳаёт тажрибаларини ўргандик, сиёсий фаоллигимиз ошди, ўзаро фикр алмашиб, тушунчаларимиз кенгайди, — дейди Норбиби Мардонова. — Шуни айтмоқчиманки, фарзандларимизнинг китобхонлиги, маънавий тарбияси, дунёқараши, аввало, оилада ота-оналарнинг уларга қандай ибрат кўрсатишига боғлиқ.
ўолиблар ва танловнинг бошқа иштирокчиларига вилоят партия кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари, ташаккурномалар тақдим қилинди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил – Халқ билан мулоқотва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида республикамиз ҳудудларида ўтказиб келинаётга...
01 янв 1970
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий форум бўлиб ўтди....
01 янв 1970
“Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ў...