Уюшмаган ёшларга эътибор ва аниқ натижалар

/
Бугунги кунда ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам равишда ишлашга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида сиёсий партияларнинг ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида олиб борилаётган ишлари қониқарли эмаслиги хусусида сўз юритилган эди. Ушбу танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда уюшмаган ёшлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида Жиззах вилоят партия кенгаши томонидан бир қатор чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ички ишлар, бандлик бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳлари бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда. Мазкур ишчи гуруҳлари бир қатор маҳаллаларда бўлиб, ишлаш учун хорижга кетган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказмоқда. Шу мақсадга қаратилган режага мувофиқ ҳар бир ҳудудга партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари бириктирилиб, улар иштирокида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилаётган ана шундай тарғибот ишлари натижасида чет элга чиқиб кетган 372 нафар ёшлар юртимизга қайтарилди, 1542 нафар ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилди. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида дастурлар ишлаб чиқилди. Чет элга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари иштирокида уларнинг 1732 нафари билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқалар ўрнатилиб, улар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан батафсил таништирилди.
Яқинда партиямиз Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилоятида “Уюшмаган ёшлар: бурч, ҳуқуқ ва манфаатлар бирлиги” мавзусида бўлиб ўтган республика кўргазмали амалий семинарида партиянинг Жиззах, Навоий ҳамда Самарқанд вилоят кенгашлари томонидан ҳудудларда уюшмаган ёшлар борасида олиб борилаётган ишлар, амалий тажрибалар тарғиб этилди. Бу борадаги тажриба алмашув партия ташкилотларида уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг жамият ҳаётида янада фаол иштирок этишига кўмаклашади.
Ориф ШУКУРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. ...
01 янв 1970
Мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратилаётган шароитлар уларнинг соғлом ва зийрак, билимдон бўлиб улғайишларида катта аҳамиятга эга...
01 янв 1970
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бирдан-бир муҳим асоси бу юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикдир....
01 янв 1970
 “Нурмакон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар сув қувурларининг носозлигидан шикоят қилишди....