Китобсеварлар маҳалласига кутубхона зарур

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиямизнинг Сирдарё вилоятидаги ташкилотлари фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунида маҳаллаларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Очиқ мулоқотлар давомида жойларда мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларга ижобий ечим топишга ҳаракат қилинмоқда.
Сирдарё туманидаги “Интилиш” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан суҳбатлашдилар, мулоқот чоғида сайловчилар ўртага ташлаган бир қатор масалалар ўрганилди. Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Дониёр Бердиев электр энергиясида тез-тез узилиш бўлишини айтиб ўтди. Симёғочлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан ҳудуддаги трансформатор яроқсиз аҳволда эканлиги ушбу салбий ҳолатга сабаб бўлмоқда. Д.Бердиев янги трансформатор ўрнатилишида амалий ёрдам сўради. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов томонидан вилоят электр тармоқлари ташкилотига депутатлик сўрови юборилди ва ижро назоратга олинди.
Янгиер шаҳридаги “Абдураҳмон Жомий” МФЙда ташкил этилган учрашув давомида ота-оналар, маҳалла ёшлари учун долзарб бўлган маънавий масала тилга олинди. Фуқаро Анорхол Маҳкамова шу масканда кутубхона барпо этиш зарурлиги, бу маҳаллада кўпчиликнинг дилидаги гап эканини таъкидлади.
— Маҳалламизда китобсеварлар кўп, — дейди А.Маҳкамова. — Ёшлар ҳам китоб ўқийди, бунинг учун катта ёшдагилар ибрат бўлиши лозим. Маҳаллада кутубхона барпо этилишининг ўзи китоб мутолаасига доир энг яхши тарғибот бўлиб, фуқароларнинг маънан юксалишига ижобий таъсир қилади, албатта. Кутубхонадан жой оладиган сермазмун, фойдали китоблар ҳар бир маҳалладошимизнинг бўш вақтига мазмун бағишласа, деймиз.
Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Ўткир Файзиев айни шу масалада шаҳар ҳокимлигига депутатлик сўрови юборди.
Мирзаобод туманидаги “Янгиовул” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувлар ҳам фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда ижобий аҳамият касб этди. Шу маҳаллада яшовчи Сирож Юсупов ва Мансур Кулязовлар ишга жойлашишда амалий кўмак сўрашди. Партия фаоллари туман бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходими Комил Астанов билан телефон орқали фикрлашгач, С.Юсупов ва М.Кулязов ишга жойлаштирилди.
Шуҳрат ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Адолат билимдони” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Қурязо...
01 янв 1970
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари сессияларда фаол иштирок этишди. ...
01 янв 1970
Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари учун брифинг ташкил этилди....