Юртга ободлик ярашади

/
Она табиат гўзалликлари, ободлик йўлида қилинаётган эзгу ишлар юртимизнинг ҳар бир гўшасига чирой бағишлайди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларидан мақсад ҳам аҳолининг табиатга, атроф-муҳитга бўлган эътиборини янада кучайтириш, экологик маданиятни шакллантириш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташлашнинг олдини олишга ҳисса қўшишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Партиямизнинг мазкур лойиҳаси доирасида вобкентлик сафдошларимиз томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сафдошларимиз ташаббуси билан “Анжирбоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлардан таркиб топган кўнгиллилар гуруҳи аъзолари ушбу лойиҳа мақсади ва моҳиятини аҳолининг турли қатламлари ўртасида тарғиб этишмоқда.
Тарғиботчиларнинг бу борадаги фаолияти Вобкент туман ҳокимлиги томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётгани эътиборга молик.
— Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мазкур лойиҳаси маҳаллалар ободлиги, катта-кичик йўллар, кўча ва хонадонлар озода бўлиши, фуқароларнинг она табиатимиз, инсон меҳнати билан яратилган бино ва иншоотларни асраб-авайлашга доир қоидаларга риоя этиш кўникмасини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, — дейди туман ҳокими Асқар Жаводов. — Партия лойиҳасининг моҳияти акс этган флаерлар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар ана шу жиҳати билан ҳам кўпчиликнинг диққатини жалб этмоқда.
Яқинда ёшлар гуруҳидан иборат валантёрлар ташаббуси билан “Анжирбоғ” қишлоғидаги Маҳмуд Анжир Фағнавий зиёратгоҳида ободонлаштириш ишларини олиб боришди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида “Анжирбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳудудда маҳалла аҳли билан биргаликда тозалик ишлари олиб борилди. Ариқлар ва уларнинг атрофи турли чиқиндилардан тозаланди. Маҳалла, йўлларнинг атрофлари обод этилди. Тадбирлар давомида фуқароларга “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тайёрланган тарқатма материаллар берилиб, лойиҳанинг мазмун-моҳияти тарғиб этилди.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги лойиҳаси – “Партия патронажи” тобора  кенг қамровли аҳамият касб этиб бормоқда....
01 янв 1970
Наримон Умаровнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили, навбатдаги учрашувни Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан ўтказди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Маълумки, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги улар фаолиятининг янада самарали бўлишини таъминлайди....