Синовларда тобланаётган ёшлар танловда таклифларини билдиришди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган анъанавий “Адолат билимдони” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи давом этмоқда.
Қорақалпоғистон. Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар билим ва қобилиятини намоён қилишди.
Аввало, иштирокчиларнинг ҳар бири ўзи туғилиб-ўсган қутлуғ макон, таълим олаётган таълим даргоҳи, орзу-мақсадлари ҳақидаги таъсирчан чиқишлари барчанинг кайфиятини кўтарди. Элликқалъалик Мўътабар Абдуллаева илк мавзуни шеърий шаклда ифодалаган бўлса, қанликўллик Темур Муратбаевнинг слайд кўринишидаги лавҳалари ёшлар тадбирга жиддий ҳозирлик кўрганини акс эттирди.
Асосий шартлардан саналган сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви йиғилганларнинг диққатини янада жалб этди. Айниқса, иштирокчиларнинг ўзига ишончи, қатъияти яққол сезилиб турди. Бош қомусимиз, амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда партиямизнинг Устави ва Сайловолди дастурига оид саволлар орқали ўқувчилар ўз билим ва кўникмаларини синаб кўришди.
Беллашувнинг уй вазифаси деб номланган учинчи шарти иштирокчиларнинг ижодий иш воситасида партия фаолиятини янада ривожлантириш, жамиятда мавқеини мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Умумий натижаларга кўра, Қораўзак туманидаги иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Хожаниязова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг якуний босқичига йўлланма олди.
Иккинчи ва учинчи ўринларга Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Инаятулла Раметуллаев ва қанликўл туман саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Темур Муратбаев лойиқ топилди.
— Ушбу кўрик-танлов менга ҳуқуқий-сиёсий билимларимни янада бойитишга, тенгдошларим билан яқин мулоқотда бўлиб, бир-биримиздан ибрат олишга имкон яратди, — дейди Севара Хожаниязова. — Шу билан бирга, иштирокчилар ҳуқуқий билимлардан фойдаланиш услублари ва кўникмаларини ҳам маълум даражада ўзлаштирганлиги янада аҳамиятли бўлди.
ўолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Наманган. “Адолат” билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи Наманган шаҳридаги педагогика коллежида ўтказилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари, ўқитувчи ва ёшлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар.
— Маълумки, кўрик-танловнинг савол-жавоб асосидаги иккинчи шарти, яъни сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви қатнашчиларни саралашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, — дейди Наманган вилоят партия кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Исроил Жўраев. — Ушбу шартни бажаришда Муштарий Йўлдошева устун жиҳатларини кўрсатди, унинг ҳар бир саволга аниқ ва пухта жавоб берганлиги барчани қойил қолдирди.
Учинчи шартни бажаришда ҳам Муштарий Йўлдошева тайёрлаб келган саҳна кўринишлари долзарб мавзуга бағишланганлиги билан ажралиб турди. Уларда жамият ривожи йўлидаги жиддий тўсиқ — коррупция иллати ва унга қарши кураш, партиямизнинг мазкур масалага муносабати ўз аксини топди. Бундан ташқари, унинг аҳоли, айниқса, ёшларнинг партия ҳақидаги тасаввурини кенгайтириш, “Адолат” СДПнинг танилувчанлигини янада ошириш борасидаги аниқ таклифлари юқори баҳоланди.
Барча шартлар бўйича натижалар сарҳисоб қилинганда, Муштарий энг юқори кўрсаткичга эришганлиги маълум бўлди. У 73 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Энди чортоқлик педагогика коллежи ўқувчиси Тошкентда, кўрик-танловнинг республика босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади. Поп тумани иштирокчиси Муаттар ўафурова ҳамда танловга Чуст туманидан қатнашган Дилноза Олимжонова иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлишди.
— Бундай натижа зиммамга катта масъулият юклаганини ҳам ҳис этиб турибман, — дейди Муштарий Йўлдошева. — Чунки республика босқичида муносиб қатнашиш учун жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади. Партиямиз фаоллари ва устозлар кўмагида янада кўпроқ ўқиб-ўрганишга тўғри келади. Бунинг учун ўзимнинг бор куч-ғайратимни сафарбар қиламан.
Ривож ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари,
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари, қуйи ташкилотлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб ке...
01 янв 1970
Мингбулоқ – Наманган вилоятининг энг олис туманларидан бири. У ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш ми...
01 янв 1970
Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари учун брифинг ташкил этилди....