Янги қабул қилинган қонунларда партия электорати манфаатлари акс этмоқда

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ўнга яқин қонунларни қабул қилдик. Жумладан, Сайловолди дастуримизда илгари сурилган мақсадларни ўзида акс эттирган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги янги қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун ҳамда 40 ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи лойиҳаларни ҳам кўриб чиқдик.
Қонунларни қабул қилиш жараёни қизғин баҳс-муноазаралар асосида кечганини алоҳида қайд этиш ўринли. Қуйи палатадаги барча депутатлик бирлашмалари қаторида биз, яъни Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам мунозараларда фаол иштирок этишга интилдик. Айниқса, кенг жамоатчилик кўп йиллардан буён кутаётган, жамиятда демократик қадриятларни янада кучайтирадиган, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган, қолаверса, 2009 йилдан буён партиямиз Сайловолди дастурида илгари суриб келинаётган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида 30 дан ортиқ таклиф ва тавсияларимиз билан қатнашдик.
Ушбу янги қонун лойиҳасида жамоатчилик назорати шаклларининг тушунчаси ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари, жамоатчилик назоратининг натижаларини расмийлаштириш тартиби, жамоатчилик назорати субъектларининг ва давлат органларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари очиб берилди.
Эътиборлиси, бизнинг таклифларимиз асосида қонун лойиҳасининг ўнга яқин моддалари такомиллаштирилди. Масалан, қонун лойиҳасининг 1-моддасида белгиланган, қонуннинг мақсадини англатувчи қоида тубдан ўзгарди. Қонун ташаббускорлари тақдим этган вариантга нисбатан фракциямиз аъзолари таклиф этган таҳрир мукаммал, дея тан олинди ва қабул қилинди. Ёки бизнинг ташаббусимиз асосида қонун лойиҳасидаги 10 дан ортиқ ҳаволаки, мазкур қонуннинг амалга татбиқ этилишида қийинчилик келтириб чиқарадиган нормалар қисқартирилди.
Умуман, мазкур янги қонун аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида майдонга чиққан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва фуқаролар учун янги ваколатларни тақдим этиши билан бирга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилади.
Шунингдек, мажлисда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармон билан тасдиқланган Давлат дастурининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси асосида “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунга янги 142-модда киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Депутатларимиз томонидан кескин баҳс-мунозаралар асосида қабул қилинган ушбу янги қонунга асосан, Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини уларга бириктириб қўйишни назарда тутувчи янги норма киритилди. Бу биз, депутатлар билан сайловчилар ўртасидаги алоқаларни самарали ташкил этишда ўта муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунига янги киритилаётган 142-моддага асосан, сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати билан келишилган ҳолда партия ҳудудий бўлимининг тегишли сайлов округидаги ходимлари орасидан жамоатчилик асосида ишловчи вакил ажратиб берилиши мумкинлиги белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг вакили: депутатнинг сайлов округидаги сайловчилари билан доимий алоқасини таъминлашга кўмаклашади; сайлов округида депутат номига келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этади ва бу ҳақда депутатга ахборот беради; депутат томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, шунингдек, депутатнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади; депутатнинг топшириғига кўра сайлов округи ҳудудида депутат ваколатини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади; депутатнинг ўз ваколатларини амалга ошириши юзасидан бошқа топшириқларини бажараши мустаҳкамланди.
Мазкур норма Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, уларнинг халқ билан мулоқот механизмларини янада такомиллаштиришга, нафақат ўз сайловчилари, балки ҳудудий партия ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Умуман, янги қабул қилинган қонунларда партиямизнинг дастурий мақсадлари, электоратимиз манфаатлари акс этмоқда. Зиммамизда турган навбатдаги муҳим вазифа уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда ижросини таъминлашдан иборатдир.
Шуҳрат ЯКУБОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Албатта, қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар ечими, сув манбаларидан тежамкорлик билан фойдаланиш пировардида халқимиз фаровонлигини таъминлашга ...
01 янв 1970
“Гулзор” маҳалласида яшовчи Турғунжон Жўраева қўйган муаммонинг ечимини топиш вазифаси эса назорат остига олинди....
01 янв 1970
Юртимизда кексаларни ардоқлаш ва ўтганларнинг хотирасини ёд этиш билан боғлиқ қадрият асрлар давомида аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда.&...
01 янв 1970
Ҳозирги кунда Навоий шаҳрида фаолият кўрсатаётган жами 73 та хусусий клиниканинг 71 таси амбулатор, иккитаси стационар тиббий муассасалардан иборат...