Умакайлик фидойи

/
Чироқчи туманидаги “Умакай” қишлоғида ўн тўрт ярим мингдан зиёд аҳоли яшайди. Албатта, катта ҳудуддаги ҳар бир қишлоқнинг ўзига яраша қувончу ташвишлари бор. Асли шу қишлоқда туғилиб вояга етган, олий маълумотли педагог, таълим соҳасида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган Мирзамурод Жуманов 2015 йилда халқ депутатлари туман Кенгашига депутат бўлиб сайлангач, унинг хайрли ишлари янада кўпайди.
Мирзамурод ака қишлоқдошларнинг дарду ташвишини эшитиш, чигал масалаларни бартараф этишга доим интилиб келган. Сайловчиларнинг унга ишонч билдиришгани ҳам бежиз эмас. Депутат дастлаб қишлоқдаги “Шовоз ота” қабристонини ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлди. “Умакай” қишлоғининг Самарқанд—Қарши автомобиль йўлига туташган 1500 метрлик ички йўл ёзда чанг, қишда лойгарчилик бўлиши боис йўловчилар, айниқса, кексалар ва болалар учун ноқулайликлар юзага келарди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари М.Жумановнинг саъй-ҳаракати билан ҳозир қишлоқ йўли асфальтланди. “Шўрқудуқ” сайлов округи ҳудудидаги “Сарсон ота” қишлоғида ҳам 1 километр ички йўлни асфальтлаштиришда депутат ташаббус кўрсатди. Шу билан бирга, қишлоқдаги зиёратгоҳ ҳам ободонлаштирилди.
Мирзамурод Жуманов раҳбарлик қилаётган 143-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Туман миқёсида ўтказилаётган билимлар беллашуви, спорт мусобақаларида мактаб ўқувчилари доим фаол қатнашиб келмоқда. Таълим масканида замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида депутат ташаббуси билан жорий йилда мактаб биносини капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида М.Жуманов депутат сифатида партия фаоллари, маҳалла раислари, ички ишлар идораси ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ўрганишмоқда. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти қишлоқнинг ўзида ҳал этилмоқда. Фаоллар томорқаларда бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик сингари рўзғорга наф келтирадиган ишларга одамларни ундамоқда.
Қишлоқда яшаётган одамларнинг турмуш тарзи яхшиланаётганида, кўча ва хиёбонлар кун-кундан обод этилаётганида депутатнинг муносиб ҳиссаси бор. Ўз маҳалласини, элини, юртини дилдан севадиган, бошқалар учун холислик билан хизмат қиладиган бундай инсонлар ҳар бир қишлоқ ва овулда бор. Халқ ичида уларни ҳамиша фидойилар деб улуғлашади. Мирзамурод Жуманов ҳам “Умакай”нинг ана шундай фидойиларидан бири ҳисобланади.
Илҳом РАҲМОНОВ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимиз бўйлаб истиқлол шодиёналари шукуҳи кезмоқда, шу кунларда ушбу қутлуғ айём муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юбор...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат” кубоги учун мини-футбол мусобақаларини...
01 янв 1970
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади. 
01 янв 1970
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. ...