Фуқаролик бурчимиз

/
Гулистон шаҳар 1-академик лицейида “Ёшларнинг ижтимоий ҳаётида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзусида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, шаҳар партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Иштирокчилар бугунги глобаллашув шароитида ёшларни миллий маънавиятимизга зид бўлган зарарли ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш, миллий қонунчилигимиз ҳамда аждодларимиз яратган бой маънавий меросимизни кенг тарғиб этиш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини ошириш, партиямизнинг ёшлар сиёсати ҳақида тўхталиб ўтишди. Тадбирда ёшларнинг юксак маънавияти, жамият ҳаётида фаоллиги, истиқлол берган имкониятлардан унумли фойдаланиб, эзгу орзу-мақсадларига шижоат ва қатъият билан интилаётганини уларнинг фикр-мулоҳазалари яққол ифодалади.
— Барча соҳалардаги туб ислоҳотлар самараси биз, ёшларнинг маънавий қарашларимиздаги янгиланиш, онг-тафаккуримизнинг юксалишида акс этмоқда, — деди шаҳар партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Шаҳноза Саматова. — Жамиятимизда бўлаётган ўзгаришларнинг ўз тақдирига алоқадорлигини чуқур англаётган навқирон авлод вакиллари юртимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишни фуқаролик бурчи деб биладилар.
Таъкидланганидек, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган учрашувлар, очиқ мулоқотлар, маданий-маърифий тадбирлар, турли кўрик-танловлар иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, глобаллашув жараёнида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
Шуҳратжон ҲАСАНОВ,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Партия патронажи” лойиҳаси ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
01 янв 1970
Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда....
01 янв 1970
Депутатларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари, дастурий ғоя ва вазифаларимизни рўёбга чиқаришида сайловчилар билан доимий мулоқоти, ҳаёт билан ҳамнафа...
01 янв 1970
Тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорлик ўз-ўзидан бўлмайди.