Огоҳлик — давр талаби

/
Зарбдор ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Зарбдор туман кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан “Биз одам савдоси ва турли хил ёт ғояларга қаршимиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Партиямизнинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда партия ходимлари, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, ёш партиядошларимиз иштирок этишди.
Туман партия кенгаши раиси Ферузбек Ҳамзаев ўз сўзида дунёдаги глобал муаммолардан бирига айланган одам савдоси инсонларнинг шаъни, қадр-қиммати, эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига хавф солаётганлиги боис ушбу жиноятга қарши курашиш бугунги кунда нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг, балки кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалардан бири эканига йиғилганлар диққатини қаратди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган ёшларни жисмонан ва маънан соғлом қилиб тарбиялаш барчанинг диққат-эътиборида эканлигини эътироф қилишди. Бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, хусусан, уларнинг ҳар бири ўзи танлаган касб-ҳунарнинг эгаси бўлиши, комил инсон бўлиб вояга етиши борасида барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги боис юртимиз фарзандлари турли соҳаларда юксак марраларни эгаллаб келаётганига мисоллар келтиришди. Ёшлар ҳаётда адашмай, турли хил оқимлар ҳамда одам савдоси билан шуғулланувчи айрим манфур кимсаларнинг алдовларига учмаслиги, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозимлигини қайд этишди.
— Туман партия кенгаши томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига биноан бу сингари тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ташкил қилиб келинаяпти, — дейди туман партия ташкилоти “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Фаррух Босимбеков. — Хусусан, туманимиздаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ота-оналар, маҳалла ёшлари ҳамда ўқувчилар иштирокида “Хорижда ишлашнинг қонуний асослари”, “Одам савдосидан огоҳ бўлинг!”, “Одам савдоси ва унинг аянчли оқибатлари”, “Ёшлар одам савдосига қарши”, “Алданиб қолманг!”, “Одам савдоси — давр муаммоси” сингари мавзуларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Аминмизки, бундай тарғибот тадбирлари аҳоли ва ёшлар ўртасида огоҳликни янада кучайтириш билан бирга, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволлар юзасидан маълумот ва тушунчалар берилди. Шунингдек, мавзуга доир фильм намойиш этилди.
Ҳусниддин ШАРИПОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳаётда шундай одамлар бўладики, улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан эл орасида обрў-эътибор топади. Абдуқаҳҳор Аҳмедовни воҳада ҳамма т...
01 янв 1970
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳар бир партия ходими ва депутат олдида турган муҳим вазифадир....
01 янв 1970
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, бу борада мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг д...
01 янв 1970
Айни шу тарзда ёндашув халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолияти учун асосий мез...