Ғолиблар аниқланди

/
Юртимиз бўйлаб истиқлол шодиёналари шукуҳи кезмоқда, шу кунларда ушбу қутлуғ айём муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилган. Ҳар бир ватандошимиз юз-кўзида хурсандчилик, тақдиридан шукроналик туйғулари акс этмоқда. Айниқса, юртимиз келажаги бўлган ёшлар қалбидаги кўтаринкилик, ғурур ҳисси беқиёс эканини айтиш жоиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгашида бўлиб ўтган тадбир ҳам байрамона мазмун касб этди.
Жорий йилда партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида иншолар танлови ўтказилган эди. Танловнинг бош мақсади — иқтидорли ёшларни аниқлаш, партиямизнинг дастурий вазифаларини амалиётга татбиқ этиш, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур танловнинг Фарғона вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам шу ҳақда сўз борди. Тадбирда вилоят партия кенгаши раиси Маъруфжон Холдаров барча иштирокчиларни улуғ байрам — мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан қизғин табриклаб, ғолиблар сафидан ўрин олган ёшларни қутлаб, партия тадбирларида янада фаол ва ташаббускор бўлишга чақирди.
Шундан сўнг она Ватанимиз таърифини ўз иншосида мадҳ этиб, юқори натижаларни қўлга киритган иштирокчилар вилоят партия кенгашининг фахрий ёрлиқлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Натижаларга кўра, вилоят партия кенгашининг танлов бўйича масъул таҳрир ҳайъати аъзолари хулосалари асосида, танловнинг олий таълим муассасалари йўналиши бўйича 1-ўринни Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаси Дилмурод Исмоилов, 2-ўринни Фарғона политехника институти талабаси Даврон Тўхтасинов, 3-ўринни Фарғона политехника институти талабаси Элёр Маруповлар эгаллаган бўлса, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасидан 1-ўринни Ойбаҳор Алижонова, 2-ўринни Азима Боқижонова, Зиёда Ҳамдамова, 3-ўринни Баҳодир ўаниев ва Нодира Мадалиевалар қўлга киритдилар.
— Мен икки йилдан буён Ўзбекистон “Адолат” СДП Бешариқ туман кенгаши қошидаги “Ёш адолатчилар” қаноти аъзосиман, — дейди Элёр Марупов. — Партиянинг туманимиз миқёсида ўтказилган турли тадбирларида иштирок этиб келаман. Партия томонидан ёшлар ўртасида иншолар танлови эълон қилинганини эшитганимда хурсанд бўлдим. Чунки иншо ёзиш менинг энг севимли машғулотларимдан бири. Ўз иншоимда инсон қадри, унинг туғилиб ўсган муқаддас тупроғи қиммати, элимизнинг фаровон ҳаёти, келажакдаги режаларимни имкон қадар ёритишга интилдим ва ғолиблар сафидан ўрин олдим.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши тизимида ўқув-семинарлар ташкил этиб келинмоқда....
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда. ...
01 янв 1970
Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволг...
01 янв 1970
Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда....