ННТлар билан ҳамкорлик

/
Андижон вилоятида “Ҳудудий ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда парламент комиссияси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, партия фаоллари, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш жараёнларида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш ҳамда соҳага фуқаролик жамияти институтлари грант лойиҳалари кенг жалб қилинишига жиддий эътибор қаратилмоқда. ННТлар фаолиятида солиқ ва солиққа тортиш масалалари, ННТларда ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида мутахассисларнинг фикрлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
2011-2015 йиллар давомида парламент ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларида вилоятдаги 173 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўзларининг 233 та муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари билан иштирок этганлиги қувонарли. Жорий йилнинг 10 февралидан 10 мартигача ўтказилган 2 та грант танловида “Қизил ярим ой” жамияти Андижон вилоят ташкилоти, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳудудий филиали ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари Р.Ҳайитбоева ва Ф.Убайдуллаев муҳаррирлик қилаётган “Иқбол” ва “Тиббиёт гулшани” газеталари таҳририятининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари ижобий баҳоланиб, парламент ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилди.
— Танловда ғолиб бўлиш зиммамизга катта масъулият юклайди, — дейди партиядошимиз Фахриддин Убайдуллаев. — “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида бир неча янги рукнлар ташкил этдик. Вилоятнинг чекка қишлоқларида яшовчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб бориш билан бирга фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш борасида тарғибот ишларини йўлга қўйдик. Йил давомида бу борада яна янги лойиҳалар устида иш олиб борамиз.
— ННТлар билан ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий соҳаларда ҳамкорликка қаратилган қатор меморандумлар имзолашни режалаштирдик, — дейди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Шерзодбек Валиев. — Айниқса, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари билан биргаликда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ўз натижасини бермоқда. Бу билан Сайловолди дастуримизда олдимизга қўйилган вазифалар ижросини таъминлашга эришилмоқда.
Тадбир якунида жойлардаги партия ташкилотларининг бу борадаги фаоллигини ошириш ва кенг жамоатчилик билан ишлашда ННТлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. ...
01 янв 1970
“Фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш – оилалар мустаҳкамлиги ва жамият тараққиёти гарови” мавзусида давра суҳбати ...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан давра суҳбати ўтказилди....
01 янв 1970
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар биз — маҳаллий Кенгаш депутатларидан чуқур масъулият, сайловчилар билан ишлашда янгича ёндашув...