“Адл ниҳоллари” жамоаси ғолиб бўлди

/
Мафкуравий иммунитет ҳимояда
Маълум бир ахборотни қабул қилиш ва уни ўзлаштириш шахснинг дунёқараши билан боғлиқ жараён. Ахборотдан фойдаланиш маданияти шаклланиши ҳам ана шу жараён билан боғлиқ кечади.
Ёшларимизда ушбу жараён давомида оммавий ахборот воситалари материалларига нисбатан тўғри ва ижобий муносабат шаклланади, маънавий-ахлоқий, эстетик дунёқараш ривожланади, мафкуравий иммунитет ўз-ўзидан мустаҳкам ҳимоя қобиғига айланади.
Фарғона вилояти Фурқат туманида ёшлар билан ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан шу масалалар муҳокама этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, 23-умумтаълим мактаби ўқитувчилари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этдилар.
— Бутун дунё миқёсида виртуал таҳдид ниҳоятда оммалашиб бормоқда, — деди туман партия кенгаши раиси Миржалол Рўзиев. — Ҳаммамизга маълумки, ҳозирги кунда мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан фойдаланишни яхши билишади. Афсуски, бу ёшда уларда таҳлилий фикрлаш ва шу асосда маълумотларни фарқлаш, уларни ажрата билиш, бошқача айтганда, “фильтрлай” олиш қобилияти ҳали шаклланиб улгурмаган бўлади. Бу ҳолат биздан болалар билан ишлашнинг янгича усулига ўтишни талаб этмоқда. Давра суҳбатида ушбу масала бўйича педагогларимиз билдирган бир қанча таклифлар менга маъқул бўлди.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, ёшларимизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлашнинг самарали усулларидан бири — улардаги фидойилик, ватанпарварлик, адолатлилик, қатъийлик, ташаббускорлик, садоқат каби эзгу фазилатларни жонлантиришдан иборат.
Ёшлар билан ўтказилган мулоқот чоғида улар интернетнинг салбий ва ижобий жиҳатлари тўғрисида ўз мустақил қарашларини баён этдилар. Тадбир сўнггида хулосалар умумлаштирилиб, таклифлар асосида келгуси режалар белгилаб олинди.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

“Адл ниҳоллари” жамоаси ғолиб бўлди
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилаётган “Адолат — қонун устуворлигида” кўрик-танловининг биринчи босқичи ҳудудларда бўлиб ўтмоқда. Урганч давлат университетида мазкур кўрик-танловнинг биринчи босқичи ўтказилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, университет ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Вилоят партия кенгаши раиси Икром Абдуллаев партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида мазкур танловни ташкил этишдан кўзланган мақсад — ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, талабалар ўртасида қонунларнинг мазмун ва моҳиятини тарғиб этиш, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашдан иборат эканини қайд қилди.
Кўрик-танловда Урганч давлат университети тарих факультетининг “Адолат”, педагогика факультетининг “Адл ниҳоллари” ҳамда табиий фанлар факультетининг “Қалқон” жамоалари беллашдилар.
Танловнинг биринчи шартида жамоалар ўзларини таништирдилар. Иккинчи шартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, Конституциямиз, сиёсий партиялар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Устави ва Сайловолди дастури тўғрисидаги саволларга жавоб бердилар. Кўрик-танловнинг учинчи шартида иштирокчилар юрт тинчлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, ёшларни террористик оқимлар таъсиридан асраш, гиёҳвандликнинг олдини олиш, юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялаш ва ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини оширишга оид фикр-мулоҳазаларини саҳна кўринишлари орқали ифодаладилар.
Кўрик-танлов якунида фаол қатнашган жамоаларга вилоят партия ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. ўолибликни қўлга киритган “Адл ниҳоллари” жамоаси кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўрганишлар натижасида “Наврўз” ШФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биноси ачинарли аҳволг...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...
01 янв 1970
Сиёсий партиянинг жойларда дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда асосий механизмлардан бири саналган депутатлик гуруҳларининг ташаббускорли...
01 янв 1970
Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадб...