Инсон қадри юксак

/
9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши томонидан уруш ва меҳнат фахрийларини қўллаб-қувватлаш ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида “Сиз ҳамиша ардоқдасиз!” акцияси ташкил этилди.
Акция доирасида ўтказилган хайрия тадбирлари, суҳбатлар ва учрашувларда тинчликнинг бебаҳолиги, юртимизда инсон қадри юксак эканлигига эътибор қаратилиб, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз тарғиб этилаяпти. Фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонига маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “Ёш адолатчилар”нинг ташрифи уларни хурсанд қилди. Бугунги фаровон кунларимиз ва осмонимиз мусаффолиги қадрига етиш, асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз саналади. Бу борада кекса авлод вакилларининг ёшларга насиҳатлари, огоҳликка ундовчи фикрлари ҳаётий аҳамият касб этади.
— Биз уруш кўрган ва жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кексаларни ҳар қанча эъзозласак, ҳурмат қилсак арзийди, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси Қосимжон Қаюмов. — Айни шу мақсадда, бир неча кундирки, вилоятимизда байрамолди тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда иштирок этаётган ёшларнинг қалбида ватанпарварлик, юртга меҳр ва масъулият ҳисси ортмоқда.
Андижон туманининг “Харабек” қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шаробиддин ота Улпонов ва Андижон шаҳридаги “Форобий” маҳалласи фаоли, меҳнат фахрийси Муҳаббатхон Абдиева хонадонидаги суҳбатлар, айниқса, ибратли бўлди.
— Президентимизга раҳмат, — дейди Андижон шаҳридаги 9-сон МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Мария Гладких, — бизга чексиз эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунга жавобан ёшларимизни юртга содиқ инсонлар қилиб тарбиялашга ҳисса қўшишимиз лозим.
“Фахрийлар — фахримиз” деб номланган театрлаштирилган байрам дастурида Ватаннинг муқаддаслиги, жасорат, меҳр-оқибат ва инсонийлик туйғулари улуғланди. Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан фахрийларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Фахрийларни улуғлаш — қадриятларимиз ифодаси
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Кармана туман кенгаши ўз фаолиятида ўтган аждодларимизни хотирлаш ва биз билан ёнма-ён умргузаронлик қилаётган кексаларни қадрлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борадаги тадбирлар Хотира ва қадрлаш куни арафасида янада уюшқоқлик билан ташкил этиляпти.
Тумандаги касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашувлар ёшларда катта таассурот қолдирмоқда. Уларда сўзга чиққан уруш фахрийлари навқирон авлодга бугунги фаровон кунлар ўз-ўзидан қўлга киритилмаганлиги, халқимизнинг уруш жанггоҳларидаги ва меҳнат фронтидаги тенгсиз жасорати, сабр-бардоши хусусида сўзлаб беришди, дориламон кунларнинг қадрига етиш, Ватаннинг муносиб фарзандлари бўлишга ундашди.
Партия фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида улар билан суҳбатлашиб, совға-саломлар тақдим этишмоқда. Бундай тадбирларда туман партия кенгаши мутахассислари, БПТлар етакчилари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари фаоллик кўрсатишмоқда.
Суҳбатлар чоғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Орзи Бердиев, Қодир Мардонов, Наби Нурмонов, Пирназар Турдиев, Тукман Ялғашев, Ялла Равшанова, Замиля Хонбековалар давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун эканликларини баён этишди. Жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ҳам хайрли ишлари билан уларни хушнуд этганини таъкидладилар.
Байрам арафасида тумандаги уруш орти меҳнат фронти қатнашчилари бўлган отахон ва онахонлар ҳолидан ҳам хабар олинди, уларга тадбир ташкилотчилари ҳамда ҳомийларнинг совғалари улашилди.
Туман партия кенгаши аъзолари, “Аёллар қаноти” ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти етакчилари ва депутатларимиз барча юртдошларимиз қатори 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тумандаги Хотира майдонида бўлиб ўтадиган тантанали маросимга ҳам қизғин ҳозирлик кўришаяпти. Шу куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши билан ҳамкорликда нафақат туман, балки вилоятдан таклиф этилган уруш қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.
Гулчеҳра МАМАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана туман кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партия тизимида белгиланганидек, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Адолат”чилар маҳаллаларга чиқиб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан т...
01 янв 1970
Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг энг катта орзуларидан бири саналади....
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни яқинлашган сари “Адолат&r...
01 янв 1970
Юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш, аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттир...