Интилганга толе ёр

/
Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг энг катта орзуларидан бири саналади. Шу билан бирга, барча қитъа спортчиларини жамлаган бу нуфузли мусобақада ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифа спортчини ўз маҳоратини оширишга ундайди.
Жорий йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Параолимпиада ўйинларида оғир атлетика йўналишида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган сафдошимиз Аҳрор Бозоров ушбу масъулиятни ҳис этган ҳолда совриндорлар қаторидан жой олишни мақсад қилган.
1994 йилда Термиз туманида таваллуд топган Аҳрор тақдир тақозоси билан фалокат туфайли икки оёғидан ажралади. Аммо мустаҳкам ирода уни олға интилишга, ҳаётда ўз ўрнини топишга ундади. 2010 йилдан буён устози Фарҳод Исақулов кўмагида спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган қаҳрамонимиз ўтган давр мобайнида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Бу йил Малайзияда ўтказилган мусобақада ўз маҳоратини намоён қилган Аҳрор Бозоров Параолимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Аҳрор Бозоров спорт билан мунтазам шуғулланишдан ташқари жамоат ишларида ҳам фаол қатнашмоқда.
— Ҳаёт — бебаҳо неъмат, инсон ундан баҳра олиб яшаш учун дунёга келади. Ҳар биримиз бу беқиёс неъматнинг қадрига етишимиз лозим, — дейди Аҳрор Бозоров. — Мамлакатимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган, шунга муносиб равишда ютуқларга эришишда куч-ғайрат ва шижоат кўрсатишимиз шарт, деб биламан Эндиликда Параолимпиада мусобақаларида энг яхши натижалар билан юртдошларимни хушнуд этиш орзусидаман.
Бўлажак мусобақаларга пухта тайёргарлик кўраётган маслакдошимиз Аҳрор Бозоровга бу юксак орзуларига эришишда куч ва омад тилаймиз.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби
Darold 03:26, 09 февраля 2017
Shoot, who would have thoghut that it was that easy? http://itarsx.com [url=http://klvdmiwqrk.com]klvdmiwqrk[/url] [link=http://bedfks.com]bedfks[/link]

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан давра суҳбати бўлди....
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳоли билан очиқ мулоқотнинг самарали усул ва механизмлари жорий этилиб, бу борадаги долзарб вазифал...
01 янв 1970
Таълим муассасаларида ташкил этилган тиббий хоналардаги шарт-шароитлар ҳам ишчи гуруҳи аъзоларининг диққат марказида бўлди. ...
01 янв 1970
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Қурязо...