Тинчлик ва барқарорлик миллий манфаатлар устуворлигини таъминлашга хизмат қилади

/
Тинчлик  ва барқарорлик  миллий  манфаатлар  устуворлигини  таъминлашга хизмат қилади

Ўзбекистон “Адолат” СДП социал-демократия мафкурасига таянади ва ижтимоий адолат, эркинлик, бирдамлик, ғояларини илгари суриб, Марказий Осиё давлатларининг дипломатик динамик ташқи сиёсати ҳамда ҳар томонлама қўшничилик алоқаларини йўлга қўйган минтақага айланиши тарафдори. Биз Марказий Осиё халқларининг миллати, тили, эътиқоди асосида ўзаро қарама-қарши қўйилишини қаттиқ рад этамиз. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда ҳамжиҳатликни қуллаб-қуватлаб, халқларимиз бирлигини, биродарлигини мустаҳкамлашга интиламиз. Сиёсий-ижтимоий муаммоларни тинчлик, келишув йўли билан ҳал этиш тарафдоримиз.

“Адолат” СДП Ўзбекистоннинг давлатлараро муносабатларда ҳамкорлик қилиши ва тенг ҳуқуқли шерик бўлишига ёрдам беради. Биз сиёсий ва диний экстремизм, унинг ҳар қандай кўринишларини қатъий қоралаб ҳамда унга қарши бундан кейин ҳам мафкуравий кураш олиб бораверамиз. Айни дамда давлатимиз аъзо бўлган БМТ, ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ижтимоий ва инсонпарварлик дастурлари  доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини ёқлаймиз. Биз “Халқимизга, энг аввало, тинчлик ва хотиржамлик керак” деган принципни изчиллик билан амалга ошириш тарафдори бўлиб қолаверамиз. Шунингдек, “Адолат” СДП Ўзбекистон миллий манфаатларига мос келувчи ташқи сиёсат олиб бориш тарафдоридир.

Дарвоқе, партиямиз олдидаги мақсад ва вазифалар, беш йил давомида амалга ошириладиган ишлар Сайлов­олди дастурида аниқ баён этилган. Сайловолди дастуримиз келажакдаги ишларимизни қандай амалга ошириш механизмларини белгилаб беради ҳамда партиянинг барча бўғинлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, БПТлар ҳамда ҳар бир аъзо учун  фаолиятида дастак бўладиган аниқ қўлланмадир.

Партиямиз ўз аъзолари ва хайрихохлари манфаатлари ҳамда хохиш истакларидан келиб чиқиб, дастурий вазифаларини белгилаган Сайловолди дастурида  армиямизни тубдан ислоҳ қилиш, қўшинни замонавий ҳарбий техника, ахборот-коммуникацион технология билан доимий таъминлаб боришни қўллаб-қувватлайди.

Сайловолди  дастуримизда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ҳам иш билан таъминланиши, ўқиш, пенсия, тиббий таъминот соҳаларида ҳам қонун билан кафолатланган имтиёзларга эга бўлиши масаласи долзарб вазифа сифатида эътироф этилган. Умуман, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури  аҳоли манфаатларини қамраб олган аниқ сиёсий стратегияга эга. Мен партиямиз Сайлов­олди дастурида илгари сурилган барча масалалар ўта долзарб эканлигини алоҳида қайд этмоқчиман.

Бугунги янги давр бизнинг олдимизга янги талаблар қўймоқда. Жамиятда ўз ўрнимизни топиш ва сайловчиларимизга таяниш учун фаол ҳаракат қилишимиз лозим. Биз тарафдорларимизни кўпайтириб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, маҳаллалар, узоқ қишлоқларгача ўз ғояларимиз билан халқ ичига кириб бораяпмиз. Буни вилоятимиз партия ташкилотлари томонидан шу кеча-кундузда корхона, ташкилот, маҳаллаларда уюштирилаётган аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, турли йўналишдаги тадбирлардан ҳам билиш мумкин.

Сайлов — сийлов эмас. Балки партиямиз учун катта синовдир. Биз Сайловолди дастуримизда белгиланган ғоя, вазифалар эртанги хаётимиз учун муҳим эканлигини  халқимизга тўғри тушунтирсак,  обод Ватанимизни янада тараққий эттириб, халқаро майдондаги нуфузини ошириш учун ҳаётий ташаббусларни кўтариб чиқсак, шунчалик кўп сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришамиз.

 

Абдували Мавланов

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 54-Норин сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган

 


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Солиқлар давлатнинг иқтисодий таянчи ҳисобланади. Сайловолди дастуримизда алоҳида қайд этилганидек, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар ...
01 янв 1970
Бағрикенглик, инсонпарварлик хислатларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлар­аро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳк...
01 янв 1970
Партиямизнинг Сайловолди дастурида олий таълим тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш, АКТ воситалари бил...
01 янв 1970
Сўнгги уч йилда давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайди, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёса...