Ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир.

/
Ёшлар — жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли ворисларидир.
 
Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини тасаввур этиш мумкин.

Мустақилликнинг дастлабки йилидаёқ, аниқроғи, 1991 йилнинг 20 ноябрида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган эди. Мазкур қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда бос­қичма-босқич амалга оширишга имконият яратиб берди. Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва зафарлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамдир.

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз, шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли,  жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида.

Партиямиз томонидан ҳам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда ҳамда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, партиямизнинг Cайловолди дастурида ёшлар ўртасида учраётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган профилактик ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида кўнгиллилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижодкор, танқидий-таҳлилий мушоҳада орқали эркин фикрловчи, ишбилармон, тадбиркор ҳамда интеллектуал салоҳияти юқори бўлган бугунги кун қаҳрамони тимсолини яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маи­ший шароитларни яратиш, ёш ташаббускор кадрларни танлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ишларни йўлга қўйиш, ёшлар муаммоларини ўрганиш ишларини тизимли ташкил этиш ва уларни ҳал этишга қаратилган ишлар натижадорлигини ошириш, хориждаги ватандошлар билан ишлаш, халқаро ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро доирада тажриба алмашинув тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилган.

Қолаверса, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Жумладан, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади. Шу билан биргаликда мазкур кўрик-танлов жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунча бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни уларга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Партиямиз томонидан ёш­ларнинг турли соҳаларда интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу эса партиямизнинг жойларда танилувчанлигини оширишда ҳамда хайрихоҳларимиз сафининг янада кенгайишида алоҳида аҳамият касб этади.

Гульрух  Агзамова

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 149-Қўйлиқ сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган

 

Ёшлар — мамлакат тараққиётининг

 

ҳал қилувчи омили


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қ...
01 янв 1970
Ҳар бир фарзанд – миллат келажаги. Болаларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, баркамол авлодни тарбиялаш, уларни...
01 янв 1970
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ ўз олдига аниқ ва қатъий мақсадни белгилаб олди. ...
01 янв 1970
Партиямизнинг Сайловолди дастурида таълим тизими, хусусан, мактагача таълим, умумтаълим мактаби ва олий таълим тизимида қилиниши керак бўлган аниқ ...