Беғараз кўмак берилди

/

Беғараз кўмак берилди

 

Саховат — инсонлардаги энг олий фазилат ҳисобланади. Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоллари ана шу қадриятни доимо амалга оширишга эътибор қаратиб келади. Хусусан, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу хислатлар мужассам бўлган эзгу ишни амалга оширди.

 

Турмуш ташвишлари инсонни ҳаёт денгизининг гоҳ у, гоҳ бу қирғоғига улоқтириб ташлайди. Кўпчилик инсонлар қи­йинчиликларни сабр-бардош билан енгиб ўтса, айримлар қирғоқда қолиб кетади. Ҳаёт шундай сир-синоатларга тўла. 70 ёшни қаршилаган Геннадий Мишенко ҳам ҳаётда қийинчиликга дуч келган инсонлардан бири.

 

Одамларнинг муаммоларини ўзиники деб қабул қилиб, унга ижобий ечим топишга интилаётган депутат Я.Абдуллаева ҳар ҳафтанинг чоршанба куни партия лойиҳаси доирасида аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар уюштиради. Мана шундай мулоқотларнинг бирида ҳаёт синовлари қийнаб қўйган Геннадий Мишенконинг бошпанасиз, оч-наҳор ҳолда кун кечираётгани аниқланди. Депутат Я.Абдуллаева бу ечимга Нукус шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар ходимларини жалб этди.

 

Депутатнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари самара бериб, Геннадий Мишенко бошпанали бўлди. Яъни, унга Нукус шаҳридаги кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган кўп қаватли уйдан хона ажратилди. Шунингдек, унга фуқаролик паспортини олиш ва нафақа тайинланишига ҳам ёрдам кўрсатилди.

 

Кўрсатилган беғараз кўмаклар учун Геннадий Мишенко Ўзбекистон «Адолат» СДП ва депутат Я.Абдуллаевадан миннатдор бўлди.

 

Айшолпан Оразымбетова,

 

Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

 

матбуот котиби


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларнинг ечимини фуқароларимизнинг кўпроқ депутатлар орқали ҳал этишга бўлган уринишлари сўнгги сайловларда...
01 янв 1970
2019 йил 26 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Дунёда йиллар билан, вақт билан ўлчанмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Нафақат инсоният ҳаёти, ҳатто корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлатлар, мам...
01 янв 1970
Жамиятда ўз ўрнини, сайловчилар ишончини қозонишни истаган партия ўз электорати манфаатлари учун хизмат қиладиган ғоялар, таклифларни илгари су...