Аҳоли муаммолари назоратда

/

Аҳоли муаммолари  назоратда

 

Аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларнинг ечимини фуқароларимизнинг кўпроқ депутатлар орқали ҳал этишга бўлган уринишлари сўнгги сайловлардан сўнг янада фаоллашди.

 

Бунга биринчи навбатда, сайловларнинг демократик принциплар асосида  очиқ ва шаффоф тарзда кескин баҳс-мунозаралар руҳида ўтганлиги ҳам сабаб бўлди, дейиш мумкин. Иккинчи томондан, юзага келаётган муаммоларнинг бартараф этилишига масъул бўлган ташкилотлар ҳамда мансабдор шахсларнинг жиддий эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда. Бундай масалаларни дадил кўтариб чиқиш ва ҳал этиш сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар томонидан самарали ҳамда тизимли ёндашиш орқали бартараф этилаётганлиги қувонарлидир.

 

Бунинг ёрқин исботи  партиядан халқ депутатлари Навоий вилояти Қизилтепа туман Кенгашига сайланган депутатларнинг фаоллигида ҳам намоён бўлмоқда. Хусусан, 3-“Милтиқчи” сайлов округидан халқ депутатлари  Қизилтепа тумани Кенгашига сайланган Улуғбек Бобожонов тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Айтайлик, АТБ “Агробанк”нинг туман филиали биноси ёнида жойлашган  тадбиркор Нурали Самадовга тегишли қурилиши тугалланмаган бинонинг атрофи қурилишдан чиққан чиқиндилар билан тўсилганлиги сабабли, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳамда транспорт воситаларининг  эркин ҳаракатланишига халақит бераётган эди. Бундан сайловчилар норози бўлиб депутатга мурожаат этишди. Мазкур масала юзасидан Улуғбек Бобожонов тадбиркорга оғзаки тушинтиришларидан сўнг йўл бўйи йиғилиб қолган чиқиндилардан тозаланиб,  пиёдалар ўтиш йўлаги тартибга келтирилди.

 

Шунингдек, “Милтиқчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Раъно Шерова невараси 37-умумтаълим мактаби ўқувчиси эканлигини, оилавий шароити оғирлигини, боланинг отаси вафот этганини, онаси жазони ижро этиш муассасасида эканлигини, Жавоҳир Тилавовнинг дарс машғулотига қатнашиш учун мактаб формасига муҳтожлигини билдирган эди. Ўқувчига депутат томонидан мактаб формаси ва бош­қа зарур кийим-кечаклар олиб берилди ва муаммо жойида бартараф этилиб, ўқувчи ўқишини давом эттиришига имконият яратилди. Депутатларимизнинг бу каби амалий ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда. Муҳими, депутатларнинг бундай савобли ва хайрли ишларидан халқимиз, сайловчилар мамнун. 

 

Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қи...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди. Унд...
01 янв 1970
Ҳар қандай давлат ёки жамиятда фикрлар хилма-хиллиги мавжуд ва бу жараён, ўз навбатида, юрт тараққиётига, эл равнақига хизмат қилади. Табиийки,...