Қибрайда янги шифо маскани

/

Қибрайда янги шифо маскани

 

Айтиш керакки, 1987 йилдан бери ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи поликлиниканинг асосий биноси йўқ эди. Инвестиция дастури асосида қурилган мазкур шифо масканида эндиликда тез тиббий ёрдам бўлими ҳам иш бошлайди. Бунинг учун алоҳида хоналар ҳам барпо этилди, тез тиббий ёрдам машинаси ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

 

— Ҳозирга қадар аҳолига 5 нафар шифокор, 12 нафар ҳамшира, лаборант, доя, жами 17 нафар тиббиёт ходими хизмат кўрсатиб келар эди, — дейди “Яланғоч” ҚОП бўлими бошлиғи Олима Абдуғаниева. — Қишлоқ оилавий поликлиникаси тўлиқ иш бошлаши билан терапевт, аёллар шифокори, болалар шифокори, жарроҳ, тиш шифокори хизмати ҳам кўрсатила бошлайди.

 

ҚОПнинг тантанали очилиш маросими ҳақи­қий байрамона тус олди. Маҳалла нуронийлари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу каби ғамхўрликдан мамнунлигини билдирдилар.

 

— Ҳудудда 10 минг 200 нафар аҳоли бўлиб, кўп йиллардан бери сифатли тиббий хизмат бўйича қатор ноқулайликларга дуч келинарди. Сабаби, оддий шамоллаш билан касаллик варақаси очдириш учун ҳам бошқа филиал ёки туман марказига боришга тўғри келарди, — дейди Қибрай тумани кенгаши депутати Дониёр Юсупов. —  Эндиликда қишлоқ оилавий поликлиникаси мақомида иш юритувчи мазкур тиббиёт масканида 7 ўринли кундузги стационарнинг ташкил этилиши натижасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга эришилади. Келгусида ҚОПда замонавий ахборот технология­ларини жорий этган ҳолда, тиббий хизмат сифати янада оширилади. Зеро, тизимга ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)ни жорий этишни бугун даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

 

Партиямизнинг соғ­лиқни сақлаш соҳасидаги устувор мақсадларидан бири — аҳолига барча даражада юқори технологияли ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлашдан иборат. 

 

Ҳозирда тиббий хизмат устидан депутатлик  ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича таъсирчан қонунчилик механизмлари ишлаб чиқилиб, амалда қўллаш чоралари кўрилмоқда.

 

Тошкент вилояти кенгаши матбуот хизмати


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг таъсис йиғилиши ўтказилди. Унд...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция депутатлари, парт...