Умр дафтаридаги зарҳал битиклар

/

Умр дафтаридаги зарҳал битиклар

 

Банк, молия соҳасида ёрқин из қолдирган, чорак аср мобайнида Олий Мажлис депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси сифатида парламентда турли масъул лавозимларда фаолият кўрсатган Абдурафиқ Аҳадов соҳада ўзига хос мактаб яратган десак, муболаға бўлмайди.

 

“Ҳаёт карвонлари” (“Шарқ” НМАК, 2005 й.), “Карвон манзиллари” (“Адолат” нашриёти, 2015 й.) китобларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, Халқаро бандлик академияси ҳақиқий аъзоси, жорий йилда ўзининг 75 баҳорини қарши олаётган Абдурафиқ Аҳадовнинг мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалари ва қарашлари ўз ифодасини топган.

 

Банк соҳасида катта билим ва тажрибага эга бўлган Абдурафиқ Аҳадов қаерда, қайси лавозимда ишламасин, зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажарган. У мамлакат миқёсида банк тизимини янада равнақ топтириш, пул муомаласини барқарорлаштириш, молиявий интизомга қатъий риоя этиш ишларига, айниқса, аграр секторни қайта янгилаш борасидаги Давлат дастурларини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшди. Фаолияти давомида Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкида Ўзбекистон вакилининг муовини лавозимида ҳам фаолият кўрсатиб, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки йиллик ҳисоботини чиқариш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси молия тизимини халқаро андозалар даражасида равнақ топтириш учун амалий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этди.

 

Абдурафиқ аканинг “Адолат” социал-демократик партияси вакили сифатида амалга оширган ишлари ҳам таҳсинга лойиқ.

 

Самарали меҳнатлари ва олижаноб фазилатлари билан эл меҳрини қозонган Абдурафиқ Аҳадовга халқ юксак ишонч билдирди. У тўрт бора Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати этиб сайланди. Олий Мажлиснинг Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси раиси, 2005 йил январь ойи­дан эътиборан илк бор шаклланган икки палатали Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси вазифасида сифатида самарали фаолият юритди.

 

Парламентдаги фаолияти давомида у республикамиз ҳукуматининг пул-кредит сиёсати, корхоналар банкротлиги ва санация масалаларини ҳал этишда кўп ташаббус кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кенгаши ва бошқа қатор комиссияларнинг аъзоси сифатида ҳам фаол иш олиб борди. Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган демократик давлатнинг ҳуқуқий асосларини яратишда фаол иштирок этди.

 

Бир сўз билан айтганда, ҳаётда адолатга эришиб яшаётган Абдурафиқ аканинг ҳаётини “Адолат” партиясига пайвас­та умр, дея таърифлагимиз келади.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

 

Ўзбекистон Ёзувчилар

 

уюшмаси аъзоси


Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Таъкидланганидек, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги, баркамол авлод тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....