Тиббий хизмат сифати янада ошади

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнннг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унинг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг иштироки масалалари муҳокама этилди.
Эътироф этилганидек, мамлакатимизда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, соҳадаги ислоҳотларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг барча қатламларини тиббий хизмат билан қамраб олиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Президентимизнинг қарори соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ислоҳотларни янги босқичга кўтаради.
Фракция аъзолари мазкур ҳужжат билан, биринчи навбатда, Тошкент шаҳридаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг масъулиятини оширишга оид қатор чоралар назарда тутилганлигини алоҳида эътироф этишди.
Жумладан, Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия тузилди. Ушбу комиссияга Тошкент шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўриш, раҳбар ва мутахассисларнинг тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги юзасидан шахсий масъулиятини ошириш чораларини кучайтириш, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар кўриш вазифалари юкланганлиги ҳам келгусида бу соҳа ходимлари ўртасида тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги учун масъулиятнинг янада ошишига, энг асосийси, халқимиз бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятидаги ҳақиқий ҳолат тўғрисида доимий хабардор бўлиши, раҳбар ва мутахассисларнинг фаолиятларига муносабат билдириши учун имкон туғилди.
Мажлис иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланишича, оилавий поликлиникалар раҳбарлари ўзиларига бириктирилган маҳаллалар аҳолиси олдида, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши амалиёти йўлга қўйилганлиги аҳолининг тиббий ёрдам тизимидаги ислоҳотларни самарали назорат қилиш механизмларидан бири бўлади. Шу билан биргаликда, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг ҳамда тиббиёт муассасалари ва маҳаллалардаги бошланғич ташкилотлари фаолларининг масъулиятини ошириш, улар билан фракция аъзоларининг алоқаларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда қарорда белгиланган вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилиши белгиланган тартиб ва низомларни тайёрлаш жараёнида амалий таклифлар билан фаол иштирок этиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари Президентимиз қарори билан жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари ва оилавий поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг тўлиқлиги ва сифатини рейтинг баҳолаш тартиби ҳамда тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимининг амалиётга жорий этилишини ҳам қўллаб-қувватладилар. Бу Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг катта қисмини ташкил этувчи соҳа мутахассисларининг масъулиятини янада ошириши баробарида уларни моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижросида аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг барча даражадаги депутатлик гуруҳлари ҳамда фаолларининг иштирокини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.
Суюндик МАМИРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасига, энг аввало, нормаларни қўллашда фойдаланиладиган асосий тушунчалар киритилмоқда....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Фракция аъзолари муҳокама жараёнида социал-демократик ғояларга таянган ҳолда асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратди....