Янги тузилма дастурий ғояларнинг фаол тарғиботчиси

/
Бошланғич партия ташкилоти партиянинг ўзаги ҳисобланади. Шу боис партиянинг таянчи бўлган БПТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, сафдошларимизнинг сиёсий билимларини ошириш, янги ташкил этилган БПТларни фаол ишлашга рағбатлантириш ҳудудий партия ташкилотларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Қаерда партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилса, шу ерда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг имкони ҳам юзага келади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят кенгаши фаоллари бу муҳим жиҳатларни чуқур англаб, айниқса, янги БПТларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу боис вилоятда янги аъзоларни бирлаштирган бошланғич партия ташкилотлари кўпайиб бормоқда.
“Термизтумангаз” филиалида маслакдошларимиз ташаббуси билан 25 нафар сафдошимизни бирлаштирган янги БПТ ташкил этилди. Шу мақсадда ўтказилган тадбирда вилоят, туман партия кенгашлари фаоллари ҳам иштирок этишди.
— Партиямиз иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда инновацион тараққиётни қўллаб-қувватлайди, “Адолат” социал-демократик партияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг фаол тарафдори экани мен ва жамоадошларимизни партия сафига киришга ундаган омиллардан бири бўлди, — дейди филиал ҳуқуқшуноси Абдумалик Жўраев. — Партиямизнинг халқ дилига яқин ғоялари аҳоли ўртасида биз танлаган сиёсий кучга бўлган хайрихоҳликни кундан-кунга оширмоқда.
Тадбир давомида ишчи-ходимлардан иборат янги сафдошларимизга партияга аъзолик билетлари топширилди. Йиғилишда “Термизтумангаз” филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Музаффар Қўлдошев БПТ раиси этиб сайланди.
— 70 нафар ходимдан иборат меҳнат жамоамиз туман аҳолисига зангори олов етказиб бериш йўлида астойдил меҳнат қилиб келмоқда, — дейди М.Қўлдошев. — Айни пайтда корхонамиз томонидан туман бўйича жами 18453 та хонадонга ҳамда 106 та улгуржи истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Ўз хизмат вазифамизни лозим даражада уддалаш билан бирга жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. БПТнинг илк йиғилишида олдимизда турган асосий вазифаларни белгилаб олдик.
Хусусан, тадбирда БПТ аъзолари тарғибот йўналишида энг муҳим, долзарб мавзулар бўйича таклифларни ўртага ташлаб, фикр алмашдилар. Бир сўз билан айтганда, янги тузилма партиявий ишларга фаол киришди.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиявий ишларни тизимли равишда олиб бориш сиёсий кучнинг қуйи бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу таянч тузилмалар сони кўпайишига эришиш...
01 янв 1970
Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида “Адолат” социал-демократик партиясининг бошланғич ташкилоти ва жамоатчилик қабулхона...
01 янв 1970
Жорий йилнинг II чорагида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши таркибида шаҳар ва туманларда БПТлар сон...
01 янв 1970
Бугун қишлоқдаги аграр ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти инновацион ғоя ва янги технологияларни жорий этишга қаратилганлиги билан қимматлидир...