Янги тузилма аъзолари сайлов кампаниясида фаоллик кўрсатмоқда

/
Бухоро вилоятида партиямизнинг етакчи ва фаоллари жойларда электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари суриш, уларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатмоқда. Бунда, албатта, бошланғич партия ташкилотлари фаолияти ҳал қилувчи ўрин тутади. Бу эса партиянинг қуйи бўғинлари сафини янги тузилмалар ҳисобига кенгайиб боришини тақозо этади.
Яқинда вилоятимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП бошланғич партия ташкилотлари сони яна биттага ошди. Бухоро шаҳридаги “Чорбахоса” маҳалласида истиқомат қилаётган сафдошларимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги БПТ сиёсий фаолиятга киришди. Янги бошланғич партия ташкилотига 48-мактабгача таълим муассасаси раҳбари Холида Муродова раис этиб сайланди.
БПТ таркибида янги аъзоларнинг сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, сайлов кампанияси жараёнида БПТ олдида турган вазифаларни муваффақиятли уддалашга сафарбар этиш мақсадида ташкил этилган илк сиёсий ўқув ижобий самара бермоқда.
— Сайлов жараёнлари биздан жиддий масъулият билан ишлашни талаб этади, — дейди БПТ раиси Х.Муродова. — Ҳозирда бошланғич партия ташкилотимиз мамлакат Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод Н.Умаров ва унинг дастурини тарғиб этишга доир зарур ҳужжатлар, қўлланмалар, тарқатма материаллар билан таъминланган. Туман партия ташкилоти, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан яқин алоқада, партиянинг ушбу ҳудуддаги таянч тузилмаси сифатида иш олиб бораяпмиз. Сайловчиларнинг партиямиз номзодига хайрихоҳлигини кучайтириш кундалик долзарб вазифамизга айланган.
— БПТнинг энг ёш аъзоси бўлсам-да, ўтказилаётган ҳар бир тадбирда фаол қатнашаяпман, —дейди Маржона Фатиллоева. — Айни пайтда тарғибот тадбирлари туфайли сайлаш ва сайланиш ҳуқуқининг моҳиятидан тортиб, Президент сайлови жараёнлари қандай ташкил этилиши бўйича назарий маълумотларга эга бўлдик. Ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг илк бор бевосита иштирокчиси бўлиш мен ва мен каби тенгдошларимга катта масъулият юклашини яхши англаб турибмиз. Бошланғич партия ташкилоти билан Бухоро шаҳар кенгаши ҳамжиҳатликда ўтказган “Сайлов ва биз”, “Сайлов ва фуқаро” каби мавзудаги тадбирлар орқали сайлов қонунчилиги, ишончли вакил, унинг ҳуқуқлари, сайлов кампаниясини олиб бориш тартиби, юртимизда сайлов жараёни халқаро меъёрларга тўла мос келиши каби муҳим тушунчаларга эга бўлиб, ўз сиёсий-ҳуқуқий билимларимизни мустаҳкамлаб бораяпмиз.
БПТ аъзоларининг таъкидлашича, маҳалладаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари Президент сайлови бўйича сайлов кампаниясида фаоллик кўрсатиб, тарғибот тадбирларида партия номзоди дастурининг айнан ўз маҳалласидаги ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиб, фуқароларга аниқ таҳлиллар асосида тушунчалар беришаяпти.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Башарти, БПТ сиёсий мавқега қайси йўллар билан эришаяпти ва бу ўз натижасини бераяптими, деб сўраладиган бўлса, лўнда қилиб шундай жавоб бериш мумк...
01 янв 1970
Бугун Жиззах вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 104 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда....
01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалласида “Адолат” социал-демократик партиясининг бошланғич ташкилоти ва жамоатчилик қабулхона...