Ташаббус кўрсатиб ишлаш янги ютуқларга етаклайди

/
Партиямиз мақсад ва ғояларининг кенг жамоатчилик орасига чуқурроқ кириб бориши, электорат манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳам ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида янги иш бошлаган БПТлар фаолияти самарали ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳам сафдошларимиз сони ортиб бораётганида намоён бўлмоқда.
Олтинсой тумани марказидан анчагина олисда бўлган, пурвиқор тоғлар орасида жойлашган "Хўжаипок" маҳалласида ўз фаолиятини бошлаган янги бошланғич партия ташкилоти фикримизнинг далилидир. Йигирма икки нафар сафдошимизни бирлаштирган мазкур БПТ ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилоят партия кенгаши етакчилари, халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
— Партиямизнинг Сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларни амалга ошириш, ҳар бир ҳудуд аҳолисининг эътибор ва ишончига сазовор бўлиш, келгуси сайловларда фаол иштирок этишга ҳозирданоқ пухта замин тайёрлаб бориш учун биз замон руҳига мос равишда ишлашимиз керак. Албатта, ушбу жараёнда сиёсий кучнинг асосий таянчи бошланғич партия ташкилотлари ҳисобланади. Ана шундай масъулиятни зиммасига олган сафдошларимиздан 22 нафари чекка ҳудудлардан бири бўлган "Хўжаипок" маҳалласида БПТ фолиятини йўлга қўйганлиги қувонарлидир, — дейди вилоят партия кенгаши раиси Рустам Ҳамроев.
— Бугунги шиддаткор давр ҳар бир фуқародан ўз мустақил фикрига эга бўлишни, жамиятда кечаётган ўзгаришларга нисбатан дахлдорлик ҳисси билан яшаш, ўз фуқаролик позициясини билдириб боришни тақозо этади. Акс ҳолда, инсонда лоқайдлик ва беғамлик пайдо бўлиши мумкин, — дейди БПТ раиси Зойиржон ўиёсов. — Сир эмаски, лоқайд кишилар ён-атрофдаги воқеликларга бепарволик қилишга, "менга нима" қабилида яшашга ўрганиб қолишади. Айтиш жоизки, маҳалламиз аҳли орасида лоқайд инсонлар учрамайди. Бу ҳар томонлама ижобий ҳол, албатта.
Мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш, партиямиз илгари сурган ва кўпчилик юртдошларимизда хайрихоҳлик уйғотган халқчил ғояларни рўёбга чиқариш мақсадида ушбу янги қуйи тузилмага бирлашдик.
БПТ аъзолари аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аниқ вазифалар ижроси орқали ҳудудда партиямиз мавқеини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тиббий, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ташаббус кўрсатиб ишлашни мақсад қилганлар.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Партиямиз ғояларининг жойларда кенг тарғиб этилиши билан бирга халқ манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги амалий ишлар ҳудудларда ўз ижобий самар...
01 янв 1970
Бошланғич партия ташкилоти партиянинг ўзаги ҳисобланади.
01 янв 1970
Жорий йилнинг май ойида вилоятимизнинг Бешариқ туманидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида сафдошларимиз жонбозлигида яна бир янги бошланғич...
01 янв 1970
Бугунги юксак тараққиёт даври замонавий педагог зиммасига ҳам кўп масъулият юкламоқда....