Сиёсий кучнинг қуйи тузилмалари янги БПТлар билан мустаҳкамланмоқда

/
Бошланғич партия ташкилотларининг электорат билан яқин алоқада ишлашини назарда тутсак, БПТларнинг сиёсий куч мақсадларини рўёбга чиқаришдаги ҳал қилувчи аҳамиятини чуқур англаймиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам аҳолининг кенг қатламлари ўртасида таъсирчан тарғибот ишларини жонлантириш баробарида янги БПТлар ташкил этилишига эришмоқдалар. Буни Навоий шаҳридаги сафдошларимизнинг фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, айни пайтда партиянинг шаҳардаги 878 нафар аъзолари сафида таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Шаҳар партия кенгаши фаоллари жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг амалий натижа беришини таъминлаш, партия сафларини юрт тараққиёти учун курашга бел боғлаган фаол, фуқаролик позициясига эга аъзолар билан кенгайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Аниқ мақсадларга йўналтирилган бундай саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Яқинда Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими қошида партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилганлиги ҳам фикримизнинг далилидир. Айни пайтда 13 нафар маслакдошимизни бирлаштирган янги БПТ аъзолари жойларда партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларини оммага етказишга астойдил киришдилар.
— Партиямизнинг адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат — қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этишда фаол қатнашишни ҳар бир сафдошимиз ўз масъулиятли вазифаси деб билади, — дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Жасур Эшмўминов.
Садоқат ШАМСИЕВА,
Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Республикамизнинг барча ҳудудларида партия электорати манфаатларига сидқидилдан хизмат қилувчи ва дастурий мақсадларимиз ижроси учун курашувчи қуйи...
01 янв 1970
Бошланғич партия ташкилоти партиянинг ўзаги ҳисобланади.
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгашининг яқинда бўлиб ўтган пленумида бошқа масалалар қатори партия аъзолари сафини ошириш б...
01 янв 1970
Маълумотларда келтирилишича, бугунги кунда дунёда 1,5 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга эмас....