“Аёллар қаноти”нинг фаол аъзолари билим ва маҳоратларини намоён этишди

/
Ўз юртининг тинчлиги, фаровонлиги, оиладаги мустаҳкамлик ва тотувлик, фарзандларининг соғлом ва баркамол авлодлар бўлиб вояга етиши — аёлни бахтиёр қиладиган неъматлардан саналади.
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу масала сиёсий партиямиз фаолиятида ҳам алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан бу борада белгиланган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонун ижодкорлиги жараёнларида аёллар фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган.
Айни пайтда партиямизнинг Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши “Аёллар қаноти” сафида 5549 нафар хотин-қизлар бирлашган бўлиб, уларнинг аксарияти халқ саломатлиги ва ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилаётган сафдошларимиздан иборат.
Шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусий тадбиркорлик, саноат, маданият ва спорт соҳаларида билимдонлиги, профессионал салоҳияти, ҳалол меҳнати билан эл-юрт эътиборини қозонаётган опа-сингилларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Партиядошларимиздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 1 нафар, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 13 нафар хотин-қизлар депутатлик фаолиятларини амалга ошириб келмоқда.
Партия Сиёсий Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташаббускор, сиёсий ва ҳуқуқий билимларга, ташкилотчилик қобилиятига эга, дастурий вазифаларимизни аҳоли ўртасида фаол тарғиб қила оладиган, маънавий дунёқараши кенг партиядошларимизни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида хотин-қизлар ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ҳам сафимиз йилдан-йилга кенгайиши, партиямиз дастурий мақсадларининг ижросини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда.
Яқинда ушбу танловнинг Кегейли ва Беруний туман босқичларида иштирок этган маслакдошларимиз ҳам мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, партиямизнинг инсонпарвар ва халқчил ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга доир ибратли ишлари, муқаддас қўрғон саналган оилани асраш, юксак қадрлаш ҳақидаги билимлари ҳамда истеъдоди, ташаббускорлигини кўрсата олишди.
Қизғин руҳда ўтган беллашувлар натижасига кўра Кегейли туман “Камолот” ЁИҲ етакчи мутахассиси А.Нуримбетова, 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Р.Жумабаева, 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Уббиниязовалар 1,2,3-ўринларга сазовор бўлишди.
Ушбу танловнинг Беруний туман босқичида “Олтинсой” қишлоқ врачлик пункти ҳамшираси Н.Атажанова, 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси А.Есназарова, 62-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н.Каримовалар 1,2,3-ўринларга лойиқ топилди. 1-ўринни эгаллаган сафдошларимиз танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олишди.
ўолибларга партия туман кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бошқа иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича тақдирландилар.
Танловнинг қуйи босқичи Нукус шаҳри ва бошқа туманларда ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Ривож ОТАРБОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон ҳудудий кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли иш...
01 янв 1970
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келин...
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилди....
01 янв 1970
Жалақудуқлик партиядошимиз Малоҳатхон Сотволдиева Андижонда энг тажрибали чеварлардан бири саналади....