Фаол ва ташаббускор сафдошларимиз хотин-қизлар манфаатини рўёбга чиқармоқда

/
Қамаши туманида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий билимларини оширишда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалий аҳамияти” мавзусида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тиббиёт соҳаси мутахассислари, “Манғит”, “Чангак”, “Ўзбекистон” маҳаллалари фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қамаши туман кенгашининг “Аёллар қаноти”, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда таъкидланганидек, аёллар жамиятнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиши учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратилган.
— “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир инсон, ҳар битта оиланинг бахтли ҳаёти ва фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилишининг яққол тасдиғидир, — деди тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Азима Зайнуддинова. — Бугун вилоят партия ташкилоти сафларига уюшган 3990 нафардан зиёд аёллар давлат бошқаруви органларидан тортиб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этиб келишаяпти. “Аёллар қаноти” фаоллари вилоят хотин-қизлар қўмитасининг барча тузилмалари, “Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ННТлар билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу эса маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга, касаначиликни ривожлантириб, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.
Дарҳақиқат, туманда фаол хотин-қизлар кўп. Партиядошимиз Саодат Отақулова нафақат ижтимоий-сиёсий фаолияти билан, балки тадбиркорлиги билан ҳам кўпчиликнинг назарига тушган. У бандликка кўмаклашувчи марказ ва “Микрокредитбанк” АТБнинг туман филиали ҳамкорлигида “Қизилтепа” қишлоқ фуқаролар йиғинида тикувчилик ва ҳунармандчилик цехлари очиб, 15 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашга муваффақ бўлди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Маҳбуда Азимова ҳам барча соҳада фаол ва ташаббускор, қишлоқларнинг инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, экологик муаммоларни ҳал этишда кўплаб фойдали таклифларни илгари сурмоқда.
Туман партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Наргиза Саддатова алоҳида қайд этиб ўтганидек, партия фаоллари саъй-ҳаракати билан “Чим”, “Манғит” маҳаллаларида аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида касаначилик кенг йўлга қўйилиб, 50 дан ортиқ оилага меҳнат шартномалари тузишга амалий ёрдам кўрсатилди. Олти нафар тадбиркор аёлга тумандаги банклардан имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди. Айни пайтда ўндан ортиқ маҳаллаларда янги бошланғич партия ташкилотлари тузилиб, улар орқали дастурий мақсад ва вазифалар фуқаролар ўртасида кенг тарғиб этила бошлади.
— Ҳар йили “Адолат” СДП фаоллари аралашуви ва бевосита кўмаги туфайли биргина касаначиликнинг ўзидан 2 миллион сўмдан тортиб, қарийб 5 миллион сўмгача даромад олаётганлар бор, — дейди коллеж директори ўринбосари Дилбар Бердимуродова.
Учрашувда сўзга чиққан фаоллар қишлоқ шароитида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом оилани қарор топтириш, оилавий спортни ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишда жойлардаги БПТларнинг аҳамияти катта эканлигини алоҳида эътироф этдилар. Шу билан бирга, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш мақсадида уларнинг меҳнат дафтарчалари мавжудлиги устидан назорат ва мониторинг ишларини жонлантириш лозимлиги қайд этилди.
Тадбирда хотин-қизлар муаммолари, хусусан, меҳнат бозори, унда ёлланиб ишлаётган хотин-қизларни моддий ва маънавий ҳимоялаш юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза юритилди.
Иштирокчилар аёлларнинг ҳуқуқий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ролини янада кучайтиришга доир таклифларини билдиришди.
Учрашувда мутасадди ташкилотлар вакиллари маҳаллалар фаоллари ва ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Комил САХАТОВ,
“Adolat” мухбири

Мустаҳкам ғоявий иммунитет
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фикр — ғоя — ҳаракат” лойиҳаси доирасида Ёшлик талабалар шаҳарчаси партия кенгаши ташаббуси билан Тошкент маданият коллежида “Интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришнинг долзарб аҳамияти” мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, ахборот асри бўлган бугунги даврда инсон онги ва тафаккурини ўзга ғоялар билан забт этишга уринишлар кучаймоқда. Ахборот хуружининг асосий нишони, объекти ёшлар эканлиги ҳар биримизни сергак торттириши зарур. Инсоннинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигини таъминлаш учун фуқароларнинг, айниқса, ёшларимизнинг ахборотларни саралаш ва ундан онгли равишда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш муҳим ўрин тутади.
Шаҳар партия кенгаши ташкилотчилигида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейда шу мавзуда бўлиб ўтган тадбирларда ҳам ахборотдан фойдаланувчиларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби
 
Мустақил фикрга эга инсон
Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежида “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман кенгаши ва “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан бўлиб ўтган ушбу тадбирда тумандаги бир қатор ташкилотлар вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
— ўоявий ҳамда ахборот хуружларининг чегара билмас хусусиятга эга эканлиги, бундай хуружларнинг тинч-осуда ҳаётимиз, инсоният тараққиёти учун ўта хавфли эканлиги фуқароларимизда, ёш авлодда ахборотдан тўғри фойдаланиш кўникмаси, интернет маданиятини шакллантириш кераклигини, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини тақозо этмоқда, — деди халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Очил Жиянов. — Албатта, интернетнинг юзага келиши турмушимизнинг кўплаб жабҳаларига енгиллик олиб кирди. Кунлаб вақт сарфлайдиган ишимизни бир неча дақиқа ичида бажариш имконини яратди. Афсуски, интернетнинг имкониятларидан қабиҳ ниятда фойдаланаётганлар ҳам йўқ эмас. Ана шундай қалтис вазиятда биз ёшларимизни глобал тармоқлар орқали бўлаётган хуружлардан сақлашимиз керак.
Бундай давра суҳбатлари тумандаги барча ўқув масканларида ўтказилмоқда.
Мақсуд ТЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жалақудуқлик партиядошимиз Малоҳатхон Сотволдиева Андижонда энг тажрибали чеварлардан бири саналади....
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли иш...
01 янв 1970
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келин...
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилди....