Парламентга “Адолат” СДПдан кўрсатилиб такрорий сайловга қолган депутатлар рўйхати

/

Парламентга “Адолат” СДПдан кўрсатилиб такрорий сайловга қолган депутатлар рўйхати

2020 йилнинг 5 январь куни айрим ҳудудларда такрорий сайловлар ўтказилади. Сабаби 25 та округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмагани туфайли депутатлар сайланмаган. Такрорий сайловда фуқароларимиздан фаоллик кутиб қоламиз ва қуйидаги номзодларимизга овоз беришга чақирамиз.
 
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
35-Ғаллаорол сайлов округи
Зиядуллаева Малохат Эгамбердиевна, 1971 йил Жиззах вилояти, Бахмал туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – физика ва информатика фани ўқитувчиси, Бахмал туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, Бахмал туманида яшайди, Ўзбекистон“Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: УзЛиДеп, Нигматуллаева Феруза Йўлдошевна, Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари
 
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
57-Суғдиёна сайлов округи
Компольшик Елена Александровна, 1966 йил Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – француз ва ўзбек тиллари, Самарқанд шаҳридаги 43-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Рақиб партия: УзЛиДеп, Хусанова Дилфуза Жамолхоновна, Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори

67-Пастдарғом сайлов округи
Абдиева Музафара, 1957 йил Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – математика фани ўқитувчиси, Пастдарғом туманидаги 28-сонли ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактаб-интернати директори, Пастдарғом туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Рақиб партия: МТ, Пардаев Азамат Кенжабоевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
76-Шеробод сайлов округи
Маматов Мухиддин Буриевич, 1983 йил Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодчи-маркетолог, Бойсун туманидаги “Файз Рамз” фермер хўжалиги бошлиғи, Бойсун туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: УзЛиДеп, Хўжамқулов Хазратқул Абдиқодирович, “Агробанкакциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
 
83-Олтинсой сайлов округи
Гадайшаев Махмуд Абдурахмонович
Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, Термиз давлат университети “Иқтисодиёт ва туризм” факультети декани, Термиз шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: ХДП, Абдуллаева Ойбарчин Бекмуродовна, Олтинсай туман Мактабгача таълим бўлими мудири
 
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
117-Урганч сайлов округи
Искандаров Мухаммад Муратович, 1974 йил Хоразм вилояти, Урганчшаҳридатуғилган, маълумоти– олий, мутахассислиги– иқтисодчи-бошқарувчи, молия, Хоразм вилояти Молия бошқармаси бошлиғи, Урганч шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: УзЛиДеп, Рузметов Абдулла Садуллаевич, Урганч туманидаги Элитачорванаслмасъулияти чекланган жамияти раҳбари
 
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
 
134-Яккабоғ сайлов округи
Худойқулов Дилмурат Абдиазимович, 1986 йил Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи, Қарши шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
Рақиб партия: УзЛиДеп, Холмахматова Шахноза Бахтиёрқизи, Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими боғлиғи
 
135-Ғузор сайлов округи
Хамзаев Дилшод Баймуродович, 1969 йил Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – иқтисодиёт, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маъмурий ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: ХДП, Бозоров Отабек Абдиазимович, “ЎзбурғунефтАЖ бошқаруви раисининг Геология ва ривожлантириш бўйича ўринбосари
 
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
102-Яйпан сайлов округи
Джураев Маъруфжон Расулович, 1976 йил Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис-иқтисодчи, Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари маркази директори, Ўзбекистон туманида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Рақиб партия: УзЛиДеп, Ходжаева Мавлудахон Исламовна, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

106-Бағдод сайлов округи
Сайдганиева Гулбахор Шарабидиновна, 1969 йил Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. “Фарғон хаҳақиқати” - “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Қўқон шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси
 
Рақиб партия: МТ, Деҳқонов Шухратжон Ғойиббердиевич, Бувайда тумани ҳокими ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Юртимиз бўйлаб истиқлол шодиёналари шукуҳи кезмоқда, шу кунларда ушбу қутлуғ айём муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юбор...
01 янв 1970
Партиянинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши ва кенг омма ўртасида нуфузи ошишида маҳаллий Кенгаш депутатларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб ...
01 янв 1970
Маълумки, тиббиёт ходимлари Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг кўпчилик қисмини ташкил қилади....
01 янв 1970
Мамлакатимизда қизғин давом этаётган сайлов кампаниясининг муҳим босқичида партиялараро сиёсий рақобат янада кучаймоқда. ...